Sayt test rejimida ishlamoqda

Исабеков Беҳзод Имомали ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори ва Ўрта Оҳангарон водийсининг қадимги ва ўрта асрлар даври маданияти”, 07.00.06 - Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar359.
Илмий раҳбар: Аҳмадали Асқаров, тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Раимқулов Абдусабур, тарих фанлари доктори; Тошбоев Фурқат Эшбоевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оҳангарон воҳаси аҳолисининг қадимги ва ўрта асрлар даври дафн маросимлари, диний қарашлари ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Оҳангарон воҳасидаги Юқори Чинор, Дўланабулоқ, Тайпан, Турқушин ва Эртош-Дўлана мозор-қўрғонлари ҳудудидан олинган археологик материаллар асосида устида тош қопламаси бўлган вертикал катакомба ва йўлаги перпендикуляр бўлган горизонтал катакомба каби икки қабр тури аниқланиб, улардан топилган кулолчилик мажмуаларига кўра барча қабрларнинг Қовунчи маданиятиги тегишли бўлганлиги исботланган;
Оҳангарон воҳасидаги Суюрлитепа ва Ўралитепа ёдгорликларида оташпарастлик динига оид оташкадаларнинг (махсус ўчоқ) аниқланганлиги, “муқаддас” саналган оловдан қолган кулларнинг ўраларда сақланганлиги ва оташпарастлик ибодатларида қўлланилган сопол тутатқиларнинг мавжуд эканлиги ушбу ёдгорликларнинг оташпарастлик ибодатхоналари бўлиб фаолият юритганлиги исботланган;
Суюрлитепа ёдгорлиги тарихий-топографик белгиларга кўра арк (ҳукмдор саройи), тўрт қисмдан иборат шаҳристон (шаҳарнинг ички қисми), рабод (шаҳар теграси) ва диний марказдан (оташпарастлик ибодатхонаси) иборат бўлганлиги сабабли унинг урбанизацияга тортилганлиги (шаҳарлашгани) ҳамда IV асрдан XI-XII асрларгача Кандир довони йўлидаги илк йирик шаҳар бўлганлиги далилланган; 
Тошбулоқ ва Ўралитепада аниқланган буғдой, нўхот, шоли донлари қолдиқлари, турли тегирмон тошлари ҳамда ёрғучоқлар каби артефактларга кўра Оҳангарон воҳасидаги Қовунчи маданиятига тегишли қабилаларнинг биринчи минг йиллик бошларида кўчманчи чорвадорлик хўжалик туридан ўтроқ деҳқончилик иқтисодиётига ўтганлиги (ўтроқлашуви) асослаб берилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши. Юқори ва Ўрта Оҳангарон водийсининг қадимги ва ўрта асрлар даври маданияти мавзусига доир тадқиқот натижалари асосида:
Оҳангарон воҳасидаги Юқори Чинор, Дўланабулоқ, Тайпан, Турқушин ва Эртош-Дўлана мозор-қўрғонларидан олинган археологик материаллар асосида устида тош қопламаси бўлган вертикал катакомба ва йўлаги перпендикуляр бўлган горизонтал катакомба каби икки қабр тури аниқланиб, улардан топилган кулолчилик мажмуидан, жумладан, қўлда ишланган кулолчилик буюмлари, тақинчоқлар, қўл тегирмонлар, қурол-яроғлар каби топилмалар Ўзбекистон тарихи давлат музейининг “Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши бўлими” экспонатларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 ноябрдаги 3/1255-3178-сон маълумотномаси). Натижада Оҳангарон воҳаси қадимий дафн удумлари, ҳунармандчилиги, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисида музейга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ишончли маълумотлар бериш имконияти яратилган;
Оҳангарон воҳасидаги Суюрлитепа ва Ўралитепа ёдгорликларидан олинган археологик материаллар – оташпарастлик динига оид оташкадаларнинг (махсус ўчоқ) аниқланиши, “муқаддас” саналган оловдан қолган кулларнинг ўраларда сақланиши ва оташпарастлик ибодатларида қўлланилган сопол тутатқиларнинг топилиши асосида бу ёдгорликларнинг оташпарастлик ибодатхоналари бўлгани, Суюрлитепа ёдгорлиги тарихий-топографик белгиларга кўра арк (ҳукмдор саройи), тўрт қисмдан иборат шаҳристон (шаҳарнинг ички қисми), рабод (шаҳар теграси) ва диний марказдан (оташпарастлик ибодатхонаси) иборат бўлганидан унинг урбанизацияга тортилганлиги (шаҳарлашгани) ҳамда унинг IV асридан XI-XII асрларгача Кандир довони йўлидаги илк йирик шаҳар бўлганлиги, Тошбулоқ ва Ўралитепада аниқланган буғдой, нухот, шоли донлари қолдиқлари, кўплаб тегирмон тошлари ҳамда ёрғучоқлар каби артефактларга кўра Оҳангарон воҳасидаги Қовунчи маданиятига тегишли қабилаларнинг биринчи минг йиллик бошларида кўчманчи чорвадорлик хўжалик туридан ўтроқ деҳқончилик иқтисодиётига ўтганлиги (ўтроқлашуви) ҳақидаги хулосалардан  Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг “Мavzu”, “Моziydan sado”, “Ko‘hna manzillar”, “Bir qishloq tarixi” каби кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 9 декабрдаги 02–40–1848-сон маълумотномаси). Натижада Оҳангарон воҳаси шаҳарсозлиги, диний эътиқодлари, кўчманчи турмуш тарзидан ўтроқ турмуш тарзига ўтиш жараёнлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар бериш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish