Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимбетов Ансатбай Кеунимжаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта аср Хоразм шаҳарларидаги турар-жойлар”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tar150.
Илмий раҳбар: [Кдырниязов Мухаммед Шарип], тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSс.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Анарбаев Абдулҳамиджон, тарих фанлари доктори, профессор; Тошбоев Фурқат Эшбоевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади археологик материаллар асосида ривожланган ўрта асрларга оид Хоразм шаҳарлари турар-жойлари тарихини очиб бериш ва уларнинг шаҳар маданиятида тутган ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта аср Хоразм шаҳарларида 5 та турар-жой типи аниқланиб,  “алоҳида турган бир хонали уйлар” ҳамда “бир қаторли кўп хонали уйлар” каби типлар ўрта ҳол аҳоли вакилларига тегишли бўлганлиги, “даҳлизли кўп хонали уйлар” ҳамда “ҳовли ва айвонли кўп хонали уйлар” каби типлар зодагонларга тегишлилиги, шунингдек, вақтинча истиқомат қилиш учун мўлжалланган “қора уй шаклида турар-жой” типининг мавжуд бўлганлиги исботланган;
Хоразмшоҳлар даврида (IX-XII асрлар) Хоразм шаҳарларининг илк ўрта асрларга (V-VIII асрлар) тегишли йирик ер эгалари (зодагонлар) ва бой қатлам вакилларининг шаҳар атрофидаги йирик қўрғонлари ўрнида ўрта ҳол аҳоли вакилларига тегишли бўлган янги, тўғри тўртбурчаксимон шаклда, ўлчамлари кичик ва бир-бирига яқин турар-жой типларининг қурилиши эвазига кенгайгани кузатилиб, воҳада бу даврда ижтимоий-иқтисодий ўсиш бўлганлиги асослаб берилган;
Хоразмшоҳлар даврида (IX-XII асрлар) турар-жойлар шаҳарларнинг мудофаа девори билан ўралган ички қисмида ва шаҳар кўламидаги ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолатда бўлганлиги, Олтин Ўрда даврига келиб эса (XIII-XIV асрлар) шаҳар аҳолисининг кескин ўсиши ва натижада шаҳарлар майдонининг кенгайиши сабабли мудофаа деворлари ўз вазифаларини йўқотиб, турар-жойлар шаҳар ташқарисида (рабод қисмига) қурила бошлаганлиги ва шу тариқа илк бор анъанавий маҳаллаларнинг шаклланганлиги исботланган;
сўнгги ўрта аср Хоразм шаҳарлари маҳаллаларининг жойлашуви, турар-жой тарҳлари, ички ва ташқи кўриниши ва таркибий қисмларининг ривожланиши асосида бу ерда Олтин Ўрда даврида кулоллар, темирчилар, шишасозлар, нонвойлар, жувозчилар ва бошқа касбий маҳалла турар-жойларининг юзага келгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта аср Хоразм шаҳарларидаги турар-жойлар мавзусига доир тадқиқот натижалари асосида: 
Ўрта аср Хоразм шаҳарларида 5 та турар-жой типи аниқланиб,  “алоҳида турган бир хонали уйлар” ҳамда “бир қаторли кўп хонали уйлар” каби типлар ўрта ҳол аҳоли вакилларига тегишли бўлганлиги, “даҳлизли кўп хонали уйлар” ҳамда “ҳовли ва айвонли кўп хонали уйлар” каби типлар зодагонларга тегишлилиги, шунингдек, вақтинча истиқомат қилиш учун мўлжалланган “қора уй шаклида турар-жой” типининг мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган ОТ-А1-85 «Ўрта аср Хоразм археологияси культурогенези» (2017-2018) мавзусидаги амалий давлат гранти лойиҳасининг муайян бобларини бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2019 йил 4 декабрдаги 01-22-04-1/264-сон маълумотномаси). Натижалар Жанубий Орол бўйи халқларининг турар-жойлар билан боғлиқ урф-одатлари, анъанавий меъморчилигининг айрим назарий муаммоларининг ечими сифатида хизмат қилган;
ўрта аср Хоразм шаҳарларидан топилган турар-жойларга оид археологик ашёлар Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи, Корақалпоғистан Республикаси ўлкашунослик музейи (ҳозирги Қорақалпоғистан тарихи ва маданияти давлат музейи) экспозициясига киритилган (Қорақалпоғистан Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 6 февралдаги 2-04/31-сон маълумотномаси). Натижада музей экспонатлари орасидан жой олган ўрта асрлар даври маданий турмуш тарзини ёритувчи моддий манбалар Хоразм шаҳарлари аҳолисининг турар-жойлари, интерьерни ташкил қилувчи жиҳозлари, аҳолининг хўжалиги билан боғлиқ моддий маданият намуналари ҳақида музейга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳларга турар-жойлар тарихидан ишончли маълумотлар бериш имконияти яратилган; 
Хоразмшоҳлар даврида (IX-XII асрлар) Хоразм шаҳарларининг илк ўрта асрларга (V-VIII асрлар) тегишли йирик ер эгалари (зодагонлар) ва бой қатлам вакилларининг шаҳар атрофидаги йирик қўрғонлари ўрнида ўрта ҳол аҳоли вакилларига тегишли бўлган янги, тўғри тўртбурчаксимон шаклда, ўлчамлари кичик ва бир-бирига яқин турар-жой типларининг қурилиши эвазига кенгайгани кузатилиб, воҳада бу даврда ижтимоий-иқтисодий ўсиш бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида нашр этилган ўқув қўлланма ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган «Қорақалпоғистон тарихи» фани ўқув дастурига киритилиб, маърузаларнинг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистан Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 9 февралдаги 01-01/1- 407-сон далолатномаси). Натижада Хоразмшоҳлар даври турар жой қурилиш маданиятига доир ишончли маълумотлар бериш имконияти яратилган;
Хоразмшоҳлар даврида (IX-XII асрлар) турар-жойлар шаҳарларнинг мудофаа девори билан ўралган ички қисмида ва шаҳар кўламидаги ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолатда бўлганлиги, Олтин Ўрда даврига келиб эса (XIII-XIV асрлар) шаҳар аҳолисининг кескин ўсиши ва натижада шаҳарлар майдонининг кенгайиши сабабли мудофаа деворлари ўз вазифаларини йўқотиб, турар-жойлар шаҳар ташқарисида (рабод қисмига) қурила бошлаганлиги ва шу тариқа илк бор анъанавий маҳаллаларнинг шаклланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг “Ўлкамиз бўйлаб” кўрсатуви (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2019 йил 1 февралдаги 01-02/36-сон далолатномаси) ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ozbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” кўрсатуви сценарийсини таёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 2 декабрдаги 02-40-1211-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм шаҳар аҳолисининг моддий маданияти, тарихи билан биргаликда ўша даврдаги қурилиш маданияти, бу борада қўлга киритилган илғор ютуқлари юртимиз фуқароларини тарихимизни ўрганишда, туризмнинг археология йўналишини аҳоли кенг қатлами эътиборига етказишда, археологик ёдгорликларни муҳофаза қилишда, Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини сингдиришда кенг тарғиб қилиш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish