Тоиров Шухрат Абдуганиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Синфлаштириш ва қарор қабул қилишда квант алгоритмлари», 05.01.03 – «Информатиканинг назарий асослари » (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1802.
Илмий раҳбар: Мухамедиева Дилноз Тулкиновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.T.142.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Нодир Одилович, техника фанлари доктори; Юсупов Озод Раббимович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интеллектуал тизимлар, норавшан тўпламлар назариясини қўллаган ҳолда синфлаштириш ва қарор қабул қилиш масалаларини ечиш жараёнида квант алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
норавшан тўпламлар ва квант ҳисоблашларни қўллаган ҳолда суст шаклланган жараёнларни синфлаштириш модел ва алгоритм ишлаб чиқилган;
глобал оптималлаштириш масаласини ечишнинг квант алгоритми ёрдамида норавшан моделни ўқитиш ёндашуви ишлаб чиқилган;
норавшан модел параметрларини созлаш жараёнида вжудга келган глобал оптималлаштириш масаласини ечиш квант алгоритмларнинг Grover усули орқали такомиллаштирилган;
қарор қабул қилиш масаласини квант алгоритмлар орқали ечишда бир вақтнинг ўзида мумкин бўлган барча ечимларни кўриб чиқиш, тўғри натижани аниқлаш ёндашуви ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Суст шаклланган жараёнларни синфлаштиришда квант ҳисоблаш ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий таъминот асосида:
таҳлиллардан олинган маълумотлар юқори тезликда қайта ишлаш, имконини берувчи суст шаклланган жараёнларни баҳолашнинг интеллектуал квантли усул ва алгоритмлар асосида яратилган дастурий мажмуа «Ўзбектелеком» АК Самарқанд филиали Самарқанд шаҳар телекоммуникация боғланмаси боғламасида тармоқ графигини таҳлил қилади (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 33-8/879-сон маълумотномаси). Натидажа ҳар бир борувчи тугун учун, агар ўтган тугунга қайтишнинг иложи бўлмаса ҳам, маршрутни танлашнинг кўплаб вариантлари мавжудлигини кўрсатиб ўтади ва маълумотларни таҳлил қилиш учун кетадиган вақтни 8%га қисқартиради ва алоқа тармоғини бошқариш самарадорлигини 5%га ошириш имконини берган;
глобал оптималлаштириш масаласини ечишнинг квант алгоритми ёрдамида норавшан моделни ўқитиш ёндашуви ишлаб чиқилган алгоритм ва дастур «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филиали Самарқанд худудий боғламасига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 33 8/879-сон маълумотномаси). Натидажа маршрутни танлашнинг кўплаб вариантлари мавжудлигини кўрсатиб ўтади ва маълумотларни таҳлил қилиш учун кетадиган вақтни 6%га қисқартиради ва алоқа тармоғини бошқариш самарадорлигини 5%га ошириш имконини берган;
глобал оптималлаштириш масаласини квант алгоритмлар орқали ечишда бир вақтнинг ўзида барча мумкин бўлган ечимларни кўриб чиқиш, тўғри натижани аниқлаш усуллари «Samtuit-soft» МЧЖ да жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 33-8/879-сон маълумотномаси). Натижада маълумотларни таҳлил қилиш учун кетадиган вақтни 10%га қисқартиради ва алоқа тармоғини бошқариш самарадорлигини 5%га ошириш имконини берган.