Хабибуллаев Саидазиз Шохсуваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Углеводород буғларини самарали тутиб қолиш ва уларнинг зарарли таъсирини камайтириш усулларини такомиллаштириш», 02.00.08–Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T154.
Илмий раҳбар: Мухамедгалиев Бахтиёр Абдукадирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахаб, техника фанлари доктори профессор; Юсупов Фарход Махкамович,техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефть маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва узатиш жараёнларида углеводородларнинг буғларини самарали тутиб қолиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юпқа деворли конденсаторни қўллаш билан нефть маҳсулотлари буғларини тутиб қолиш механизми асосида жараённинг технологияси оптималлаштирилган;
сиғимларни тўлдиришнинг оптимал вариантлари ва усулларини моделлаштириш ҳамда углеводородларнинг буғланишини камайтириш учун резервуарлар шакли такомиллаштирилган;
технологик суюқликнинг тўкилиши ва томчилашида атмосферадаги ташланмаларни камайтириш технологиялари ишлаб чиқилган;
резервуарлар учун пенополиуретан понтонлар такомиллаштирилган ва уларнинг ўлчамлари аниқланган;
маҳаллий хомашёлардан республикамизнинг иқлим шароитига мос такомиллашган понтон олиш таркиби ва ишлатиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Углеводород буғларини самарали тутиб қолиш ва зарарли таъсирини камайтириш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўтга чидамли полимер композияцияни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 05264. 2016). Натижада пеноплиуретан понтонларнинг янги турини олиш имконини берган;
пенополеуретан асосида яратилган понтонлар «Ўзбекнефтегаз» МХК нефть маҳсулотларини сақлаш иншоотларига жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» МХК 2017 йил 13 апрелдаги 01/13-565-сон маълумотномаси). Натижада ҳориждан олиб келинаётган понтонлар миқдорини 60%га камайтириш имконини берган.
яратилган юпқа деворли конденсаторнинг қўлланилиши асосида углеводород буғларини тутиб қолиш технологияси нефть маҳсулотларини сақлаш резервуарларида жорий қилинган («Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг 2017 йил 31 октябрдаги 03/50-сон маълумотномаси). Натижада корхонада понтонлар ва сузиб юрувчи қопқоқли резервуарларда углеводородларни сақлашда тирқишлар орқали йўқотилишни бартараф этиш ҳисобига атроф- муҳит муҳофазасини таъминлаш имконини берган.