Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраева Саида Муратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инсектицид таъсирига эга биопрепарат яратишда Haplophyllum perforatum ўсимлигидан фойдаланишнинг биологик асослари», 02.00.10 - Биоорганик кимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/В478.
Илмий раҳбар: Закирова Рано Пулатовна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, DSc.03/05.06.2020.В.91.03.
Расмий оппонентлар: Хашимова Нигора Рустамовна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Исаев Юсуф Тожимаматович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда кенг тарқалган Rutaceae оиласига  мансуб Haplophyllum perforatum ўсимлик экстрактидан қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий зараркунандаларига қарши юқори самарали ва экологик хавфсиз биопестицид яратишда фойдаланишни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Haplophyllum perforatum ўсимлиги экстракти мева-сабзавот экинларининг бир қатор Aphididae оиласига мансуб санчиб сўрувчи зараркунандаларига ва омборхона зараркунандасига Callosobruchus maculates нисбатан юқори инсектицид фаоллигига эга эканлиги лаборатория шароитида аниқланган;
Haplophyllum perforatum ўсимлиги экстракти Fusarium oxisporum Schrf. фитопатоген замбуруғига қарши фунгицидлик фаоллиги аниқланган;
илк бор Haplophyllum perforatum ўсимлиги экстрактидан дала шароитида помидор куяси қуртига нисбатан биологик самарадорлиги баҳоланган;
Haplophyllum perforatum ўсимлиги экстрактини помидор ўсимлигининг биометрик ва сифат кўрсатгичларига ижобий таъсири аниқланган;
илк бор Haplophyllum perforatum ўсимлиги экстракти ҳайвонларга нисбатан кам заҳарлилиги, заҳарлилик бўйича IV гуруҳга мансублиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инсектицид таъсирига эга биопрепарат яратишда Haplophyllum perforatum ўсимлигидан фойдаланишнинг биологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Haplophyllum perforatum ўсимлиги экстрактидан маданий ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш воситасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога  патенти олинган (№ IAP.06610. 2021 й.). Натижада, янги, самарали экологик хавфсиз биоинсектицид яратиш имконини берган;
Haplophyllum perforatum ўсимлиги экстрактининг помидор куяси қуртига нисбатан дала шароитида юқори биологик самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлардан №ВА-КҲФ-5-008 “Томатдошлар оиласига мансуб экинларни зарарлайдиган помидор куяси (Tuta absoluta) биологик хусусиятларини ўрганиш асосида популяция сонини бошқаришнинг илмий асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021-йил 25-ноябрдаги №4/1255-3303-сон маълумотномаси). Натижада, помидор куяси қуртига қарши курашда фойдаланиш натижасида помидор маҳсулдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish