Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонов Шоҳрух Бобохон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Дизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи алкилметакрилатлар ва стирол асосида присадкалар синтези ва уларнинг олиниш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т1510.
Илмий раҳбар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Икромов Абдувахоб Икромович, техника фанлари доктори, профессор; Махмудов Мухтор Махмудович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи алкилметакрилат ва стирол асосида присадкалар синтез қилиш ва уларнинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор алкилметакрилатлар ва стирол асосидаги сополимерланиш жараёни унумига ва махсулот молекуляр массасига инициатор миқдори – 0,3-1 %, стиролнинг миқдори – 5-50% ва ҳарорат – 60-80оС таъсири қонунияти илмий асосланган;
дизел ёқилғиси учун депрессор хусусияти намоён қилувчи присадка олишда сополимерланиш жараёнининг мақбул режими – алкилметакрилат ва стирол 4:1 моль нисбатда, ҳарорат 70оС ва вақт давомийлиги 3 соатга тенглиги аниқланган;
сополимер унуми ва молекуляр массасига турли омиллар таъсири орасидаги боғлиқликлар қонуниятини назарий баҳолашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
синтез қилинган сополимернинг унинг таркибидаги узун чизиқли тўйинган углеводород занжирлари ва қутбли функционал гуруҳларнинг дизел ёқилғиси таркибидаги парафин углеводородлари ядролари юзасидаги координацияси ва натижада мезофазада ҳосил бўлган кристалларнинг йириклашиши олдини олиш орқали депрессор присадка турига мансуб эканлиги исботланган;
дизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи алкилметакрилатлар ва стирол асосида присадка олишнинг илмий-технологик аспекти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Дизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи алкилметакрилат ва стирол асосида депрессор присадкалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
синтез қилинган присадка Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган («Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2022 йилни 24 феврвлдаги 37-62/837-сон маълумотномаси). Натижада, намуна сифатида олинган присадканинг 0,5% ли эритмаси дизел ёқилғисининг қотиш ҳароратини -14 дан -28оС гача, фильтрланиш чегаравий ҳароратини -5 дан -19оС гача тушириш имконини берган;
таркибида диспергирловчи парафин углеводород бирикмалари киритилган присадкалар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган («Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2022 йилни 24 феврвлдаги 37-62/837-сон маълумотномаси). Натижада, O`zDTs 1134:2018 стандарти асосида текширилганда дизел ёқилғисининг физик-кимёвий хоссаларига салбий таъсир этмасдан фақат қотиш ҳароратини -14 дан -32оС гача, фильтрланиш чегаравий ҳароратини -10 дан - 23оС гача пасайтириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish