Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидова Нилуфар Тулкиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик чиқиндилари ферментатив конверсияси асосида биотехнологик маҳсулотлар олиш ва фойдаланиш истиқболлари», 03.00.12 – Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/B496.
Илмий раҳбар: Ахмедова Захро Рахматовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.72.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Зафар Файзуллаевич, биология фанлари доктори, доцент; Саттаров Абдумурод Саттарович, биология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли замбуруғлардан (микромицетлар, базидиомицетлар) гидролазаларнинг фаол продуцентларини ажратиб олиш,  замбуруғларнинг ўсиш динамикасида лигноцеллюлозали чиқиндиларини чуқур гидролизлайдиган ферментлар спектрини аниқлаш ва препарат яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тупроқ замбуруғларининг гидролитик (целлюлолитик) фаолликларининг қиёсий таҳлили, ферментларнинг ўхшашлик хусусиятлари аниқланган;
турли табиий манбаларида кенг тарқалган тупроқ микромицет замбуруғлари гидролитик фаол маҳаллий штаммлари ажратиб олинган ва коллекцияда сақланувчи базидиомицетлар ферментлари  таркиблари аниқланган;
қулай ва арзон махаллий ўсимлик чиқиндилари асосида озиқа муҳити яратилди, максимал фермент ҳосил бўлиши учун ўсиш параметрлари оптималлаштирилган;
келиб чиқиши турлича бўлган ўсимлик чиқиндилари таркибидаги целлюлозанинг кимёвий ва ферментатив гидролизи ҳамда катализ маҳсулотлари асосланган;
биопрепаратлар олишнинг лаборатория регламенти ва дарахт қипиғи, буғдой кепаги ва сомонининг углеводлар ҳамда қандли моддаларга конверсияси усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсимлик чиқиндилари ферментатив конверсияси асосида биотехнологик маҳсулотлар олиш ва фойдаланиш истиқболлари бўйича олинган натижалар асосида:
Aspergillus terreus целлюлолитик фаол суюқлиги ва Mikrozim-2 биопрепарати Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги “Бобур” фермер хўжалигининг 5,0 га ковул “Capparis spinosa L” дашт зоналарида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 24 декабрдаги 03-02/8-2158-сон маълумотномаси). Натижада, ковул уруғлари тез униб чиққан ва ёввойи шаклларига нисбатан ҳосили 2-2,5 баравар ортиши имконини берган;
биологик фаол моддалар ва Mikrozim-2 биопрепарати буғдойнинг “Замин-1” ва “Замин-2” навларига ишлов берилиб, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида типиқ бўз тупроқли суғориладиган майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 24 декабрдаги 03-02/8-2158-сон маълумотномаси). Натижада, буғдойнинг биометрик кўрсаткичлари ортган, клейковина миқдори 1,1-2,1% га ошган ва назоратга нисбатан 8,6-10,2 қўшимча  ҳосил олиш имконини берган;
Aspergillus terreus, Pleurotus ostreatus. маҳаллий замбуруғлар ферментлари ва Mikrozim-2 биопрепарати помидорнинг “Темп”, булғор қалампирининг “Паприка”, бодрингнинг “Орзу” ва “Зазуля” навларига ишлов берилиб Жиззах шаҳри “Кўхна шарқ салтанати” фермер хўжалиги иссиқхона майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 19 октябрдаги 02-025-4436-сон маълумотномаси). Натижада, сабзавотлар уруғларининг униб чиқиши 95% ташкил этган ва юқори ҳосил олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish