Sayt test rejimida ishlamoqda

Менглиев Шерзод Шоимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишлатилган этаноламинларни ишчи хоссасини қайта тиклаш ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/К378.
Илмий раҳбарлар: Пулатов Хайрулла Лутфуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Тураев Толиб Бозорович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кулматов Рашид Анарович, кимё фанлари доктори, профессор; Махсумов Абдухамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газни тозалаш жараёнида этаноламинларнинг ишчи эритмаларида деструкция маҳсулотларининг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ҳамда улардан тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш йўли билан атроф–муҳит муҳофазасини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик муаммоларни хал этиш, газни қайта ишлаш корхоналарида хом-ашёларни газларни тозалашда абсорбцион қурилмаларни эксплуатация қилиш жараёнида ҳосил бўлувчи этаноламинларни деструкция маҳсулотлари унинг ишчи эритмаларининг сорбцияланмайдиган асосий сабаблари аниқланган;
газ таркибидаги агрессив компонентлар амин эритмалари билан ўзаро таъсирланиши натижасида абсорбентни газни тозалаш тизимидан олиб чиқилишининг асосий сабаблари аниқланган;
яроқсиз этаноламинларнинг вакуум–экстракция қилиш жараёни натижасида уларни деструкция маҳсулотларидан тозалаш даражасини 60-65% гача ошириш имконияти мавжудлиги исботланган;
технологик чиқинди кўринишидаги яроқсиз этаноламин эритмаларини қайта тиклаш йўли билан атроф-муҳитга ташланадиган чиқиндиларни 70-75%га қисқариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ишлатилган этаноламинларни ишчи хоссасини қайта тиклаш ва уларнинг атроф муҳитга таъсирини камайтириш бўйича олинган илмий амалий натижалар асосида:
саноат чиқиндиси ҳисобланган этаноламин эритмаларини вакуум–экстракция усулида тозалаш технологияси «Муборак ГҚИЗ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак ГҚИЗ» МЧЖнинг 2021 йил 5 июндаги 2690–сон маълумотномаси). Натижада, табиий газни тозалаш ва қайта ишлашда фойдаланилган ишчи этаноламин эритмалаларининг регенерацияси ҳамда қолдиқ куб чиқиндиларининг утилизацияси, тозалаш қурилмаларини технологик жараёнлардаги фойдаланиш муддатини узайтириш имконини берган;
вакуум–экстракция усулида этаноламинларни деградация маҳсулотларидан тозалаш жараёнида олинган абсорбентларни регенерацияси «Муборак ГҚИЗ" МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 03-17-Б/176-сон маълумотномаси). Натижада, яроқсиз этаноламин эритмаларини қайта тиклаб, 60-65% газни тозалаш жараёнига қайтариш ва абсорбентларнинг хизмат қилиш муддатини 10-15% га узайтириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳаражатларини 15-16% га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish