Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиев Илхомжон Махмудовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган ерларни гидрогеологик-мелиоратив мониторинг қилиш ва ГАТ технологиялари ёрдамида такомиллаштириш”,  06.01.02-“Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т2029.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович техника фанлари доктори, доцент. Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: 
Икрамов Рахимджан Каримович, техника фанлари доктори, профессор,
Палуашова Гаухарай Калбаевна, PhD доцент 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Миллий унверситет. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган ерларни гидрогеологик-мелиоратив мониторингини олиб бориш жараёнини ГАТ-технологияларининг Interpolation (Kriging, IDW) усуллари ёрдамида такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сизот сувларининг сатҳини ва умумий минераллашувини масофадан “Гидрогеомонитор” ( ГГМ-1) қурилмаси ёрдамида мониторинги ГАТ технологиясининг Arc Gis дастури Map Alegebra  ва interpolation IDW усуллари ёрдамида  такомиллаштирилган; 
гидрогеологик тизимларнинг техник ва эксплуатацион ҳолатининг назоратини амалга ошириш  усули геоахборот тизимлари орқали ишлаб чиқилган;  
гидрогеологик тизимларининг гидрогеологик параметрларини  ҳисоблаш усули WorldViev2 ва  Landsat сунъий йўлдош тасвирлари орқали такомиллаштирилган;
тупроқ шўрланишини мониторинг қилишда NDVI тасвирлари орқали таҳлил қилиш бўйича маълумотлар базаси ва харитаси MODIS сунъий йўлдош тасвирлари орқали яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган ерларнинг гидрогеологик-мелиоратив мониторинг қилиш ва ГАТ технологиялари ёрдамида такомиллаштириш усуллари орқали олинган натижалари асосида: 
суғориладиган ерларнинг гидрогеологик мониторингини  ҳисоблаш ва назоратини геоинформацион технологияси орқали амалга ошириш усули Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги, хусусан Сирдарё вилояти фермер хўжаликларининг суғориш майдонларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02/022-2-3724-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг жорий этилиши фермер хўжаликларида суғориладиган ерларни гидрогеологик-мелиоратив мониторингини геоахборот тизимлари (ГАТ) орқали амалга ошириш орқали тўғридан-тўғри аниқлаш имконини берган;
суғориладиган ерлардаги гидрогеологик-мелиоратив мониторинг амалга оширишда масофадан тадқиқот объектларни ўрганиш (МОЎ) ва геоахборот тизимлари (ГАТ) маълумотлар ва усулларини қўллашга ГАТ технологияларидан фойдаланиб, маълумотлар базаси ва хариталар яратишга ва  масофадан маълумотлар базаси орқали тўғридан-тўғри аниқлаш бўйича алгоритми ишлаб чиқилиб, хусусан Сирдарё вилояти Оқолтин, Мирзабод, Ховос туманлардаги суғориладиган ерларда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02/022-2-3724-сон маълумотномаси). Натижада маълумотларни масофадан туриб тезкор таҳлил қилиб, самарали чора тадбирлар ишлаб чиқишга эришилган;
сирдарё вилояти суғориладиган ерлардаги гидрогеологик-мелиоратив ҳолатини кузатишда масофадан ўрганувчи оператив хариталаштириш методикасини ишлаб чиқилиб, хусусан Сирдарё вилояти мелиоратив экспедициясига жорий қилинди. (Сирдарё вилояти мелиоратив экспедициясининг 2019 йил 27 декабрдаги далолатномаси). Натижада, Arc Map дастурининг Kriging Geodatabase interpolation методи орқали ер ости сувларининг гидродинамик ва ер ости сувларнинг кимёвий таркибини шакиллантиришнинг тоифалари жойлашувининг кўрсаткичларнинг ўзгаришини ГАТ техника ва технологиялар орқали аниқлаш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish