Sayt test rejimida ishlamoqda

Байзаков Бахтиёр Байзаковичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Квант газларида ва оптик толаларда солитонлар динамикаси», 01.04.02 – «Назарий физика».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2017-06-08, ОАК Хабарномаси № 2, 2011 г.
Илмий маслахатчи: Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар Академияси Физика-техника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.FM.01.09.
Расмий оппонентлар: Рахимов Абдулла Маннабович, физика-математика фанлари доктори; Явидов Бахрам Янгибаевич, физика-математика фанлари доктори; Халилов Умеджон Боймаматович, физика-математика фанлари доктори. Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади якка солитонли ва икки-солитонли молекулалар динамикасини турли кўринишдаги ташқи потенциаллар майдонида, муҳитнинг бир жинсли бўлмаслик шартларида, модуляцион нотурғунлик ҳодисаси таъсирида солитонлар занжири ва когерент локаллашган холатлар юзага келишини, шунингдек, солитонларнинг даврий ғалаёнланишга резонанс муносабатини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
вақт давомида даврий ўзгарувчи параболик потенциалдаги БЭК солитони динамикасида иккиланган параметрик резонанс ҳодисаси илк бор башорат қилинган;
нормал мода частотаси иккиланганига тенг ғалаёнланиш частотасида икки компонентали солитоннинг парчаланиши параметрик резонанс ҳодисасидан гувоҳ бериши аниқланган;
ернинг тортишиш ва горизонтал қайтарувчи потенциал майдонида квант заррачасининг харакат модели ночизиқли  соҳага умумлаштирилган ва Бозе конденсат солитонига қўлланилган; 
диполяр конденсатларда ёрқин солитонлар таъсирлашиш потенциали ва икки солитонли молекуланинг боғланиш энергияси учун аналитик ифодалар олинган ва солитонлараро ўзаро таъсирнинг молекуляр табиати аниқланган;
Тонкс-Жирардо гази моделида ёрқин солитонларнинг мавжудлиги аниқланган, солитонлар ясси чўққи формасига эга бўлганлиги, ҳамда бу ҳусусиятлари билан материянинг яқинда кашф қилинган янги фазаси «квант томчилари»ни эслатувчи система параметрларининг қийматлар соҳаси аниқланган;
оптик панжарага жойлаштирилган конденсат учун кучли локаллашган модалар ёки панжаранинг бир неча сатхларини эгаллайдиган солитонлар шаклидаги тартибли структуралар ҳосил бўлиш режимлари аниқланган, узлуксиз ва дискрет моделлар учун модуляцион нотурғунлик шартлари топилган;
параметрлари бир жинсли бўлмаган оптик толаларда дисперсион-бошқарилувчи солитонлар ва солитон молекулаларининг ўртачалаштирилган динамикасини тавсифлаш учун математик модель таклиф қилинган, локаллашган импульс амплитудасининг сўниш қонуни топилган ва оптик тола бўйлаб солитоннинг парчаланиш масофаси аникланган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари, хусусан ночизикли тулкин тенгламаларини тақрибий аналитик ва сонли моделлаш ёрдамида тадқиқот қилиш методлари ва компьютер дастурлари ЎзР ФА Физика-техника институти томонидан бажарилган қуйидаги лойихаларда ишлатилган:
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ФA-Ф2-004 «Квант ва диссипатив системаларда ночизикли  локаллашган тўлқинларнинг динамикаси ва ўзаро таъсирлашуви» 2017 – 2020 йй.; 
Бюджет илмий тадқиқот ишлари  «Квант газларида ва ночизиқли оптик системаларда локаллашган тўлқинларнинг динамикаси» 2020 - 2021 йй.; 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш фонди грантлари № 06-10 «Гравитацион майдон ва қайтарувчи потенциалда материя тўлқин солитони динамикаси» 2010 - 2011 йй. ва  № Ф.5-12 «Материя тўлқин солитонининг потенциал ўрадан ўтишида квант ҳолатларини эгаллаши» 2012 - 2013 йй.
Бундан ташқари, www.scopus.com веб-сайтига кўра, диссертация мавзуси бўйича муаллифнинг мақолаларига жами 1300 дан ортиқ мустақил ҳаволалар мавжуд бўлиб, бу олинган илмий натижаларнинг бошқа тадқиқотчилар фаолиятига таъсиридан далолат беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish