Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримова Нигора Сагдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Юқори ёғ кислоталари ҳосилаларини олиш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T1402.
Илмий раҳбар: Максумова Ойтўра Ситдиковна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Рихсивой, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик мойлари таркибидан эркин ёғ кислоталар, хусусан олеин кислотани ажратиш ва унинг ҳосилаларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кунгабоқар мойидан паст ҳароратда (-3С) криоскопик усулда эркин олеин кислота ажратиб олинган;
олеин кислотани пиперидин билан амидлаш, сульфат кислота билан сульфатлаш ва аммоний гидроксид ҳамда диэтаноламин билан тўртламчи туз ҳосил бўлиш жараёнлари мақбул шароитлари аниқланган;
тўртламчи тузнинг ювувчи, юмшатувчи ва эмульгирловчи ҳусусиятлари Девис усули бўйича гидрофиль-липофил баланс сони орқали асосланган;  
синтез қилинган тўртламчи тузнинг турли концентрацияларда сирт таранглиги аниқланиб, кўпикланиши ва биопарчаланиши, 0,25 % концентрацияда сирт юзани 72 дан 41 Н/м гача камайтириши ва 98 % гача биопарчаланиши исботланган;
гел молекуласи таркибидаги гидрофил ва гидрофоб фазаларнинг қатлам ҳосил қилмай бирикиш жараёнига, лецитиннинг эмульгаторлик таъсири асосланган;
ўсимлик мойлари таркибидан олеин кислотани ажратиш ва унинг ҳосилаларини олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Юқори ёғ кислоталарини ажратиш, биопарчаланиш кўрсатгичи юқори сирт фаол модда ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олеин кислотани ажратиш технологияси «Учқўрғон Ёғ-мой» АЖда амалиётга жорий қилинган («UCHQO’RG’ON-YOG’» АЖнинг 2021 йил 2 декабридаги 413-сон маълумотномаси). Натижада, корхона маҳсулоти ҳисобланган кунгабоқар донини дастлабки қайта ишлашдан олинган юқори ёғ кислоталари таркибидан олеин кислотани ажратиш имконини берган;
кунгабоқар мойидан ажратилган олеин кислотани сулфоамидлаш технологияси «HAYAT COSMETICS» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («UCHQO’RG’ON-YOG’» АЖнинг 2021 йил 2 декабридаги 413-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ҳисобига сотиб олинувчи «BEFASIL» синтетик таркиб компонентини, табиий ва биопарчаланиш кўрсатгичи юқори бўлган сирт фаол модда билан тўлиқ алмаштириш имконини берган;
кунгабоқар мойидан ажратилган олеин кислотани олеин кислота ва лицетин асосида микробларга қарши антибактeриал фаол «ЛОКЕ» композит гели «AgroKimyo Standart» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («UCHQO’RG’ON-YOG’» АЖнинг 2021 йил 2 декабридаги 413-сон маълумотномаси). Натижада, тиббиётда ташқи қўллаш учун самарали дори восита ишлаб чиқариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish