Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуғаниев Ойбек Абдухамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сирдарё дарёси ўрта оқими сув ҳавзалари йиртқич балиқлари гельминтлари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/B314.
Илмий раҳбар: Шакарбоев Эркинжон Бердикулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.91.01.
Расмий оппонентлар: Дадаев Сайдулла, биология фанлари доктори, профессор; Боймуродов Хусниддин Тошбултаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сирдарё дарёси ўрта оқими сув ҳавзалари йиртқич балиқлари гельминтларининг тур таркиби, гельминтофаунанинг шаклланиш йўлларини аниқлаш ҳамда гельминтозларга қарши курашишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сирдарё ўрта оқими сув ҳавзалари йиртқич балиқлари (оддий лаққа - Silurus glanis Linnaeus, 1758, оқ сла - Sander lucioperca Linnaeus, 1758, чўртанбалиқ -  Esox lucius Linnaeus, 1758) гельминт турларининг замонавий ҳолати таҳлил қиқлиниб, 3 тип, 4 синф, 13 туркум, 22 оила, 32 авлодга мансуб 35 тури қайд этилган, уларнинг 24 тури биогельминтлар, 11 тури эса геогельминтлар гуруҳига мансублиги аниқланган;
оддий лаққа - Silurus glanis балиғида 29 тур, оқ сла - Sander lucioperca балиғида 19 тур, чўртанбалиқда - Esox lucius 22 тур гельминт қайд этилган бўлиб, балиқларнинг умумий зарарланиши 0,3 – 32,1% ни, инвазия интенсивлиги эса,  1-72 нусхани ташкил этиши очиб берилган;
йиртқич балиқлар гельминтофаунасининг сув ҳавзалари типларига боғлиқлиги асосланган;
йиртқич балиқлар ва уларнинг гельминтлари ўртасида биоценотик алоқалари ҳамда Сирдарё ўрта оқими сув ҳавзаларида йиртқич балиқлар гельминтофаунистик комплексларининг шаклланиш йўллари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Сирдарё дарёси ўрта оқими сув ҳавзалари йиртқич балиқлари гельминтлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
йиртқич балиқлар гельминтозлари ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳамда табиий ва сунъий сув ҳавзалари йиртқич балиқлари популяциялари миқдорини хисобга олиш ва мониторингини юритиш юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бўлимлари фаолияти амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 01/23-2091-сон маълумотномаси). Натижада, йиртқич балиқларнинг гельминтоз касалликларини ташҳислаш, мониторинг қилиш ва инвазияларга қарши курашиш ҳамда балиқлар маҳсулдорлигини ошириш имконини берган;
Сирдарё ўрта оқими сув ҳавзалари тарқалган йиртқич балиқлар гельминтларининг 15 турга мансуб, 295 нусха гельмент намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган  (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 20 августдаги 4/1255-2321-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу коллекция намуналари республикамизнинг турли сув ҳавзалари йиртқич балиқлар гельминтларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда гельментларнинг таксономик таркибини аниқлаш имконини берган;
оқ сла Sander lucioperca балиғи лигулидозининг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 9 ноябрдаги №01/18-2411-сон маълумотномаси). Натижада, балиқларнинг лигулидоздан нобуд бўлишини олдини олиш, сувнинг ифлосланиш даражасини кескин камайтириш ҳамда сув ҳавзалари экологик муҳитининг тозаланиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish