Sayt test rejimida ishlamoqda

Бухоров Шухрат Бўриевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Минерал рудаларни флотацион бойитиш учун маҳаллий хомашё асосида йиғувчилар синтези ва тадқиқи», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги метериаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Т472.
Илмий маслаҳатчилар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Кадиров Хасан Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамидов Бисит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Исмоилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор; Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сильвинит рудаларини флотацион бойитиш учун маҳаллий хомашёлар асосида янги юқори самарали йиғувчилар ва кўпик ҳосил қилувчи реагентларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёғ кислоталари асосида алифатик аминлар аралашмаси синтез қилинган ва унинг эритмасини минимал мицелла ҳосил қилиш концентрациялари (ККМ=145 мг/л) 25-30 ºС ҳароратда кузатилиши аниқланган;
ишлатилган гексанни енгил учувчан ва асосий қисмларидан (С11-18 фракцияси) ҳайдаш жараёнини даврий равишда 150-280 ºС ҳароратда ва нормал атмосфера босимида олиб бориш мақбул шароит эканлиги аниқланган;
юқори ҳароратда KCl флотацияси унимига С14 – 0,83; С16 – 12,1; С18 – 45,2 ва С20˂24 – 17,40% ташкил этувчи алифатик амин углеводород радикалининг фракцион таркиби боғлиқлиги аниқланган;
юқори концентрациядаги KCl нинг флотация жараёни ўртача уними мавжуд аралашмани қўллаганга нисбатан 86,8 дан 89,8 % гача ортиши, синтез қилинган амин ва суюқ парафин аралашмасини мос равишда 40 ва 15 г/т қўллашдан синергетик эффектни исботланган; 
дастлабки флотация учун оптимал флокулянт сарфи рудадаги эримайдиган чўкма массасига мос бўлиши ва ПАА ва ионоген бўлмаган СФМ биргаликда ишлатиш камида 15-30 г/т бўлиши исботланган;
алифатик амин ва суюқ парафин олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сильвинит рудасини бойитиш учун флотацион реагентларни олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суюқ парафин олиш учун техник шарти «Ўзстандарт» агентлиги тамонидан тасдиқланган (Ts 21983917-003:2020). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилиш имконини берган;
сильвинит рудаларини флотация қилиш учун аполяр реагент - суюқ парафин олиш усули “Деҳқонобод калий заводи” АЖда амалиётга жорий этилган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 2021 йил 7 декабрдаги 01-029/3956-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу аполяр йиғувчининг импорт аналоги ўрнини тўлиқ босувчи реагент олиш имконини берган;
ёғ кислоталари асосида олинган флотацион йиғувчиси - алифатик амин ёрдамида сильвинит рудаларини ажратиш технологияси “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 2021 йил 07 декабрдаги 01-029/3956-сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган аминнинг флотация фаоллиги импорт асосидаги амин билан 97,5% га ўхшашлиги сильвинит рудаси флотациясида уни алмаштириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish