Sayt test rejimida ishlamoqda

Дурманов Акмал Шаймардановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари», 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2019.3.PhD/Iqt1087. 
Илмий раҳбар: Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc); Дусмуратов Раджапбой Давлетбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқcaди иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ривожлан-тиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқхоналарда етиштириладиган сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозордаги рақобатбардошлик даражасини “паст” (0-0,16), “ўртача” (0,16-0,26) ва “юқори” (0,26-1) интеграл мезонлари асосида аниқлаш бўйича услубий ёндашув такомиллаштирилган; 
давлат-хусусий шериклиги асосида ресурстежамкор технологиялар билан жиҳозланган сабзавотчилик иссиқхоналарининг “Сирдарё ҳудудий сабзавотчилик кластери”ни ташкил этиш таклиф этилган;
иқтисодий манфаатдорлик, инфратузилмалар ва бозор конъюнктураси каби омилларнинг сабзавот маҳсулотлари етиштиришга таъсир даражалари асосида иссиқхоналарда экинларни мақбул жойлаштириш сценарийлари таклиф этилган;
очиқ ва ёпиқ ҳимояланган ерларда экспортбоп сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган, энерготежамкор технологиялар жорий қилинган “ақлли” иссиқхона хўжаликларида сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг 2030 йилгача истиқболли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иссиқхоналарда етиштириладиган сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозордаги рақобатбардошлик даражасини интеграл мезонлар асосида аниқлаш  бўйича услубий ёндашув Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 декабрдаги 05/032-4158-сон маълумотномаси). Натижада, сабзавот маҳсулотларини халқаро бозорлардаги рақобатбардошлик даражаси ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг қиймати, ички бозорда маҳсулотга бўлган талабни қондириш, иқлим шароитлари, геосиёсий вазият, савдони эркинлаштириш каби омиллардан иборат халқаро услубиётлар асосида баҳоланиб, мамлакатимизнинг рақобатбардошлик интеграл баҳоси 0,14 (паст (0-0,16) эканлиги аниқланган;
давлат-хусусий шериклиги асосида ресурстежамкор технологиялар билан жиҳозланган сабзавотчилик иссиқхоналарининг “Сирдарё ҳудудий сабзавотчилик кластери”ни ташкил этиш бўйича таклифи Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 декабрдаги 05/032-4158-сон маълумотномаси). Натижада иссиқхона маҳсулотини етказиб берилиши ҳисобига “Bek cluster” МЧЖ ҚКнинг ишлаб чиқариш-ташиш харажатлари 6,8 млн. сўм, ўртача сотиш нархи 7 минг сўм/кг бўлганда, йиллик даромади қўшимча 10630 млн. сўмга ошиши асосланган;
иқтисодий манфаатдорлик, инфратузилмалар ва бозор конъюнктураси каби омилларнинг сабзавот маҳсулотлари етиштиришга таъсир даражалари асосида иссиқхоналарда экинларни мақбул жойлаштириш сценарийлари бўйича таклифи  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 декабрдаги 05/032-4158-сон маълумотномаси). Натижада, иссиқхоналарда сабзавот маҳсулотларини етиштириш самарадорлигига таъсир этувчи омилларнинг ишончлилик даражаси 0,88 коэффициентга тенг эканлиги аниқланиб, экинларни мақбул жойлаштириш бўйича сценарийлар таклиф этилган;
очиқ ва ёпиқ ҳимояланган ерларда экспортбоп сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган, энерготежамкор технологиялар жорий қилинган “ақлли” иссиқхона хўжаликларида сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг 2030 йилгача истиқболли прогнози Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи Қишлoқ xўжaлиги вaзирлигининг тизим ташкилотлари тoмoнидaн aмaлиётгa жoрий этилгaн (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 декабрдаги 05/032-4158-сон маълумотномаси). Натижада, 2030 йилга бориб, иссиқхоналарда 3,5 млн. тоннадан ортиқ помидор ва 1,2 млн. тоннага яқин бодринг, 1,6 млн. тонна цитрус мевалар ва 1,3 млн. тоннага яқин карам ва бошқа маҳсулотлар етиштирилиши башорат қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish