Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Сардорбек Баҳодировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат бюджети устидан парламент назоратининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш», 12.00.11 – Парламент ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Yu163.
Илмий маслаҳатчи: Хакимов Рахим Расулжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02. 
Расмий оппонентлар: Турсунов Ахтам Саломович, юридик фанлар доктори, профессор; Кутибаева Елизавета Дуйсенбаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Якубов Шуҳрат Умматалиевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат бюджети устидан парламент назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республика бюджетининг қўшимча манбалари ва йил бошига қолдиқ маблағлари тегишли равишда улар умумий харажатларининг 3 фоизидан ошмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ фойдаланилиши ҳамда фойдаланилган маблағлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этилиши зарурлиги асосланган.
Ўзбекистон Республикаси Сенатини давлат бюджети устидан парламент назоратини бевосита амалга оширувчи ваколатли субъект эканлигини асослаб берилган; 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатли вакили томонидан давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни бир вақтни ўзида Олий Мажлиснинг ҳар иккала палаталарига тақдим этиши зарурлиги асосланган; 
фракциялар ва Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати ҳамда уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни тегишли давлат органларидан қўшимча ахборот тариқасида талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги асослаб берилган;
давлат бюджетининг ҳар чоракдаги ва йиллик ҳисоботи ижросини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш,  ушбу муҳокамаларда сенаторларнинг фикрлари ва таклифларини эшитиш механизмларини жорий қилиш зарурлиги асосланган;
давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот фракцияларда, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталарида муҳокама қилинганидан кейин Сенатнинг қарори билан тасдиқланиши зарурлиги асослаб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган: 
Республика бюджетининг қўшимча манбалари ва йил бошига қолдиқ маблағлари тегишли равишда улар умумий харажатларининг 3 фоизидан ошмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ фойдаланилиши ҳамда фойдаланилган маблағлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этилиши зарурлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-модданинг тўртинчи қисмини янги таҳрирда тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 21 октябрдаги 05/1-01-173-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши давлат бюджетининг ижросини таъминлашда парламент назоратини кучайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати давлат бюджетининг ижроси устидан бевосита парламент назоратини амалга оширувчи субъект эканлигининг ҳуқуқий асосларини жорий қилиш ҳақидаги таклиф «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 7-моддаси биринчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 21 октябрдаги 05/1-01-173-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга оширишда парламентнинг юқори палатаси иштирокини таъминлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатли вакили томонидан давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни бир вақтни ўзида Олий Мажлиснинг ҳар иккала палаталарига тақдим этиши зарурлиги ҳақидаги таклиф «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 24.1-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 21 октябрдаги 05/1-01-173-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси билан бир қаторда Сенатга ҳам кўмаклашишига  хизмат қилган;
фракциялар, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни шунингдек, уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 7-моддаси бешинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 21 октябрдаги 05/1-01-173-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши давлат бюджетининг ижросини таъминлашда парламент аъзоларига қўшимча маълумотлар тақдим этиш ҳуқуқини беришга хизмат қилган;
давлат бюджетининг ҳар чоракдаги ва йиллик ҳисоботи ижросини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш,  ушбу муҳокамаларда сенаторларнинг фикрлари ва таклифларини эшитиш механизмларини жорий қилиш зарурлиги ҳақидаги таклифлар «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 7-моддаси иккинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 21 октябрдаги 05/1-01-173-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши давлат бюджетининг ҳар чоракдаги ижросининг боришини кўриб чиқиш чоғида парламентнинг юқори палатаси иштирокини таъминлашга хизмат қилган;
давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот фракцияларда, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталарида муҳокама қилинганидан кейин Сенатнинг қарори билан тасдиқланиши ҳақидаги таклиф «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 7-моддаси 6-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 21 октябрдаги 05/1-01-173-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот парламентнинг қуйи палатаси билан бир қаторда юқори палатасининг қарори билан тасдиқланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish