Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимова Лола Анваровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиббиёт олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда инновацион ва симуляцион таълим технологияларини ўқув жараёнига интеграциясини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тиббиёт) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Ped203.
Илмий маслаҳатчи: Гадаев Абдиғаффар Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 (Бир марталик Илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Муминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жабборов Азим Атаханович, тиббиёт фанлари доктори; Тажиев Мамарежаб, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлашда инновацион ва симуляцион таълим технологияларини ўқув жараёнига интеграциясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогларнинг симуляцион муҳитда креатив фикрлаши, инновацион фаолиятга тайёрлиги, шахсий ҳусусиятлари ва касбий ижодкорлиги каби оилавий шифокор мутахассислигига хос сифатлари иммитацион фаолиятга тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш орқали аниқлаштирилган; 
ўқитиш жараёнида талабалар касбий компетентлигининг шаклланиш даражасига таъсир қилувчи сифатлари иммитацион таълимга асосланган ҳолда амалий кўникмаларни автоматизм даражасида ўзлаштиришга қаратилган “Стандартлаштирилган бемор”, “Виртуал бемор”, “Academix 3D” каби симуляцион технологияларни киритиш орқали  такомиллаштирилган;
клиник фикрлаш компетенцияларининг асосий даражалари ва шароитлари Simulation таълим муҳитида инновацион менежментликнинг кўп таркибий қисмли ташкилий-тузилмавий моделининг шахсга йўналтирилганлик ва функционалистик жиҳатларини олий таълим тизимига ассоциатив мослаштириш асосида такомиллаштирилган; 
мутахассислар касбий компетенцияларининг ривожланганлик даражаларини аниқлаш методикаси инновацион ва синдромал ёндашувга тайёргарликни таъминлашга қаратилган “Информацион-коммуникацион-инновацион-верификацион” («ICIV» range) технологиясининг компонентларининг мақбул интеграциясини киритиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг амалий кўникмаларини ўзлаштиришларини ривожлантиришга қаратилган симуляцион жараёнда клиник фанлараро интеграцияни таъминлаш учун иммитацион тизимнинг ривожланишига хизмат қилувчи ўқув дастурлари мазмуни вазиятли топшириқлар ва муаммоли таълим технологиясининг горизонтал ва вертикал интеграллашувини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ва симуляцион таълим муҳитида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот  натижалари асосида ишлаб чиқилган:
тиббий таълим жараёнида қиёсий  ёндошув асосида хорижий давлатларнинг тиббиёт йўналишларида “премедикал” ва “медикал” фанлари таҳлиллари асосида Тошкент тиббиёт академияси “Даволаш иши” таълим йўналиши ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштиришга оид таклифларидан 2021 йил 16 августда 4-сонли баённома билан тасдиқланган бакалариатнинг ўқув режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 27 январдаги 02/01-02-22-сон  далолатномаси). “Касбий  таълим” ва “Даволаш иши” таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш тизими доирасида симуляцион ўқитиш курси дастурларининг методик таъминоти яратилган;
тиббий таълим жараёнида клиник фанларни ўқитишнинг ўзига ҳос  томонларини инобатга олган ҳолда янги педагогик технологияларни такомиллаштириш ҳамда мазкур жараённи ривожлантиришда симуляцион технологияларни қўллашда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда Тошкент давлат стоматология институти “Касбий таълим” таълим йўналиши ўқув жараёнида фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 октябрдаги 8н-3/317 – сон хулосаси). Мазкур тавсиялар ўқув жараёнида интерфаол усулларни машғулот мақсади ва тартибига кўра мақсадли қўллаш самарадорлигини ошириш, симуляцион ўқитиш усулларини қўллаш ёрдамида тиббиёт ходимларини тайёрлашда амалий кўникмаларни автоматизм даражасида эгаллаш ва симуляцион технологиялардан унумли фойдаланиш имконини берган; 
таълим жараёнининг фанлар аро интеграциясини инобатга олган ҳолда модул тузилмасини шакллантириш, клиник фикрлаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш, илмий изланувчанликка йўналтириш ва мустақил таълим жараёнини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёни трансформациясини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 27 январдаги 02/01-02-22-сон далолатномаси). Тиббиёт йўналишидаги ўқув режалардаги фанларнинг мантиқий боғлиқлиги таъминланиб, премедикал ва медикал фанлар бўйича модуллар шакллантириш имкони вужудга келган;
 малакали кадрлар тайёрлашда инновацион ва симуляцион таълим тизимини ўқув жараёнига интеграциясини такомиллаштириш бўйича олинган ўқув –услубий ва илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг тиббий таълим амалиётига, хусусан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент тиббиёт педиатрия институти, Тошкент давлат  стоматология институти ҳамда ТТА Урганч ва Термез филиаллари таълим жараёни  амалиётига тадбиқ этишда фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 декабрдаги 08- 09/19181-сон хулосаси). Тиббий таълим жараёнида замонавий педагогик интерфаол усулларни ҳамда симуляцион технологияларни қўллаш натижасида талабаларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларни эгаллашлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ўқув жараёнида симуляцион технологияларни кенг қўллаш, электрон дастурлардан унумли фойдаланиш имконини берган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида малакали кадрларни тайёрлашда симуляцион таълим технологияларини қўллашга доир таклифлардан  “60910200”-Даволаш иши бакалавриат таълим йўналишининг ўқув режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 27 январдаги 02/01-02-22-сон далолатномаси). Натижада инновацион таълим технологияларини ўқув жараёнига интеграциясини таъминлашга қаратилган тавсиялар ва дастур яратишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish