Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардонов Жамшид Нормуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лазер ва ёруғлик диодли нурлатишларнинг репаратив жараёнлар, микроциркуляция ва тикув материалларининг биологик тўқималар билан ўзаро таъсирига таъсир этиши» 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib489
Илмий раҳбар: Байбеков Искандер Мухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Магрупов Баходир Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исраилов Ражаббай Исраилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лазерли ва ёруғлик диодли нурлатишларни жарроҳликда репаратив жараёнлар стимуляциясини рағбатлантириш ҳамда биотўқималар билан тикув материаллари ўзаро таъсирлашувида патологик реакцияларни пасайтиришда қўллашни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
операциядан кейин юзага келадиган ярани битиш жараёнларига паст интенсивли лазерли ва ёруғли диодли нурлатишларнинг ижобий таъсири қиёсий баҳоланган;
тажриба шароитида операциядан кейин тери ва мушак тўқималаридаги репаратив жараёнларни рағбатлантириш мақсадида паст интенсивли лазерли ва ёруғли диодли нурлатишлар билан таъсир этишнинг оптимал тартиби ишлаб чиқилган;
замонавий жарроҳликда қўлланиладиган монофиламент ҳамда полифиламент тикув материалларнинг тўқималар билан ўзаро таъсирлашувидаги яллиғлланишнинг ривожланиш даражаси аниқланган;
паст интенсивли лазерли ҳамда ёруғли диодли нурлатишларда дискоцит ва эритроцитлар патологик шаклларининг нисбатига баҳо бериш шунингдек лазерли допплер флоуметрияси ёрдамида яранинг микроциркуляция фаолиятини баҳолаш орқали репаратив жараёнларнинг тезлашиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Лазер ва ёруғлик диодли нурлатишларнинг репаратив жараёнлар, микроциркуляция ва тикув материалларининг биологик тўқималар билан ўзаро таъсирига таъсир этиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жароҳат тўқималари ва капрон ипларининг ўзаро таъсирлашувига лазер ва LED нурлатишининг таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Жароҳат тўқималари ва капрон ипларининг ўзаро таъсирлашувига лазер ва LED нурлатишининг таъсирини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 8н-д/173-сон хулосаси). Натижада жароҳат тўқималари ва капрон ипларининг ўзаро таъсирлашувига лазер ва LED нурлатишининг таъсирини баҳолаш имконини берган;
лазер ва ёруғлик диодли нурлатишларнинг репаратив жараёнлар, микроциркуляция ва тикув материалларининг биологик тўқималар билан ўзаро таъсирига таъсир этиши бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Жароҳат тўқималари ва этибонд ипларнинг ўзаро таъсири ҳамда уларни битишида лазер ва LED нурлатишининг таъсирини асослаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 8н-д/173-сон хулосаси). Натижада жарроҳликда комплекс даволашда лазерли технологиялардан фойдаланиш орқали касалликларни ва уларнинг асоратларини камайтириш имконини берган жароҳат тўқималари ва капрон ипларининг ўзаро таъсирлашувига лазер ва LED нурлатишининг таъсирини баҳолаш имконини берган;
лазер ва ёруғлик диодли нурлатишларнинг репаратив жараёнлар, микроциркуляция ва тикув материалларининг биологик тўқималар билан ўзаро таъсирига таъсир этишини  асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг биринчи шифохонаси ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия бўлимлари клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 февралдаги 08-09/5592-сон хулосаси). Натижада лазерли ва ёруғлик диодли нурлатишни репаратив жараёнларга, микроциркуляцияга ва биотўқималар билан тикув материаллари ўзаро таъсирлашувига таъсири жаррохлик ва уларнинг асоратларини даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish