Sayt test rejimida ishlamoqda

Авлакулов Мейлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзани эгатлаб суғоришда аэрация зонасидаги намлик динамикасини бошқариш технологияларининг илмий-амалий асослари”, 06.01.02-“Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2022.1. DSc/Т516.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: 
Ахметжанов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент,
Икрамов Рахимджан Каримович, техника фанлари доктори, профессор,
Исаев Сабиржан Хусанбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўзани суғоришда эгатдаги сув оқимининг беқарор ҳаракати, аэрация зонасидаги тўйиниш интенсивлиги ва сизот сувлари чуқурлиги динамикасининг ўзаро боғлиқлиги қонуниятларини такомиллаштириш ҳамда  лизиметрик мажмуа ва унга репрезентатив бўлган мелиоратив шароитлар учун саёз дренаж тизимини мослаштириш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув ресурсларининг танқислиги шароитида ғўзани эгатлаб суғоришда  аэрация зонасидаги масса кўчиш ва сизот сувлари сатҳининг ўзаро боғлиқлик қонуниятларини  такомиллаштириш  мақсадида  лизиметрик мажмуа яратилди.
лизиметрик мажмуада эгат орқали суғоришга бериладиган сув оқими, аэрация зонасидаги инфильтрация оқимлари ва туйиниш зонасидаги сизот сувлари сатҳи динамикаси жараёнлари  асосида  ғўзани суғоришда эгатдаги сув оқимининг беқарор ҳаракати, аэрация зонасидаги тўйиниш интенсивлиги ва сизот сувлари чуқурлиги динамикасининг ўзаро боғлиқлиги қонуниятларини такомиллаштирилган.
Сен-Венан тенгламалари асосида эгатдаги сув оқимининг беқарор ҳаракатида оқим чуқурлиги динамикасини  ифодаловчи математик модель ишлаб чиқилган.
беқарор сув ҳаракатининг Сен-Венан ва тўйиниш соҳасидаги сизот сувлари сатҳи динамикасини ифодаловчи Буссенск тенгламалари асосида эгатдаги беқарор сув ҳаракати, аэрация зонасидаги инфильтрация оқимлари ва туйиниш зонасидаги сизот сувлари сатҳи динамикаси ўртасида гидравлик боғлиқлик модели ишлаб чиқилган.
лизиметрик мажмуа ва унга репрезентатив бўлган мелиоратив шароитлар учун олинган тадқиқот натижалари асосида саёз дренаж тизимини мослаштириш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эгатдаги суғориш суви, аэрация зонасидаги тўйиниш интенсивлиги ва сизот сувлари чуқурлиги динамикасининг ўзаро боғлиқлиги қонуниятларини такомиллаштириш ҳамда саёз дренаж тизимини мослаштириш технологиясини ишлаб чиқиш асосида:
тадқиқот объектининг иқлим ва агромелиоратив шароитларини ҳамда тажриба участкаси ва Қарши тумани ерларининг репрезентативлик параметрлари асосланди. Тадқиқот доирасида  такомиллаштирилган эвопотранспирацияни аниқлаш усуллари репрезентативлик белгилари мавжуд  бўлган Қарши чўлининг жанубий-ғарбий қисмидаги ўрта ва енгил соз тупроқли майдонларнинг 61,8 %  ёки  31,1 минг гектарида  фойдаланишга жорий этилди. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги CD88106471- сон маълумотномаси);
сув ресурсларининг танқислиги шароитида ғўзани эгатлаб суғоришда  аэрация зонасидаги масса кўчиш ва сизот сувлари сатҳининг ўзаро боғлиқлик қонуниятларини такомиллаштириш  мақсадида  лизиметрик мажмуа яратилди. Лизиметрик мажмуада ўтказилган экспериментал тадқиқотлар орқали эгатдаги сув оқими, аэрация соҳасидаги инфильтрация оқими ва тўйиниш соҳасидаги сизот сувлари сатҳи динамикасининг ўзаро боғлиқлигини гидравлик ҳисоблаш усуллари Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига татбиқ этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги CD88106471- сонмаълумотномаси). 
лизиметрик мажмуа ва унга репрезентатив бўлган Қарши туманининг 31,1 минг гектар суғориладиган майдонлар учун саёз дренаж тизимини мослаштириш технологияси  Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига татбиқ этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги CD88106471- сонмаълумотномаси). 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish