Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоғаев Ғолибжон Шарифовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жамоат транспорти эксплуатацион сифатларини баҳолаш услубиятини такомиллаштириш” (Тошкент шаҳар автобус корхоналари мисолида), 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т1866.    
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.18/30.12.2019.T.09.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Қодиров Туйғун Узақович, и.ф.н., доцент.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Базаров Бахтияр Имамович (Тошкент давлат транспорт университети); техника фанлари номзоди доцент Эрбеков Шербек Исмаилович  ("Ўзавтотранстехника" ИИЧМ). 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шаҳар жамоат транспорти эксплуатацион сифатини баҳолаш услубиятини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ШЖТнинг эксплуатацион фаолияти самарадорлигини таъминлашга қаратилган тизимли ёндашув асосида автобус корхоналари эксплуатацион сифатини шакллантириш ва баҳолашнинг тизимли-иерархик модели ишлаб чиқилган;
автобус корхоналарининг мавжуд эксплуатацион салоҳиятидан фойдаланиш ҳолати ва уни яхшилаш захираларини аниқлаш мақсадида турлича катталик ва ўлчамдаги техник-эксплуатацион кўрсаткичлар асосида жамоат транспорти эксплуатацион сифат даражасини интеграл баҳолаш услуби ишлаб чиқилган; 
мунтазам автобус йўналишларида ҳаркатланиш тезлиги ва эксплуатацион тежамкорликка бевосита таъсир кўратувчи йўналиш мураккаблик даражасини  технгологик, мажбурий ва тасодифий тўхташларга сарфланган вақт асосида баҳолаш услуби ишлаб чиқилган;
эконометрик усулда йўналиш мураккаблиги индекси ўзгаришининг ҳаракатдаги таркиб эксплуатацион хараражатлари сарфига таъсир даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Жамоат транспорти эксплуатацион сифатини баҳолаш услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
ШЖТ эксплуатацион сифатини шакллантириш ва баҳолашнинг тизимли-иерархик модели Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизими фаолиятини самарали ташкил этиш учун олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар жараёнларида босқичма босқич қўллаш учун қабул қилинган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 03.12.2021 йилдаги №2-16/506-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2-автобус саройи эксплуатация фаолиятини ихчам ва таъсирчан ташкил этиш учун амалга ошириладиган ташкилий-техник ишлар ҳажми 12,2 %гача қисқариб, йилига 17,0 млн. сўмлик харажатларни тежалиши таъминлаган; 
ШЖТ эксплуатацион сифат даражасини интеграл баҳолаш услубияти “2-автобус саройи” МЧЖда жорий этилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 03.12.2021 йилдаги №2-16/506-сон маълумотномаси). Корхона хизмат кўрсатувчи мунтазам автобус йўналишларининг экасплуатацион сифат кўрсаткичларини тезкор баҳолаш ва таҳлил этиш асосида ташиш қувватларини мақбуллаштириш, мавжуд эксплуатацион захира имкониятларини аниқлаш ва уларга тезкор тузатишлар киритиш ҳисобига 2021 йилнинг 10 ойлигида ҳаракатдаги таркибнинг иш унумдорлигини 6,8% га оширишга эришилди. Бунда йўловчи бирлигига тўғри келувчи доимий харажатлар миқдори 1,1 млн сўмга қисқарган;
мунтазам автобус йўналишлари мураккаблигини баҳолаш услуби “2-автобус саройи” МЧЖда хизмат кўрсатувчи автобус йўналишлари мураккабликларини келгусида сифатли баҳолаш орқали йўналишлар бўйича транспорт қувватлари ҳажмини режалаштириш, ҳаракат жадвалларини тузиш ва уларга тезкор ўзгартиришлар киритиш жараёнларига татбиқ этиш учун қабул қилинган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 03.12.2021 йилдаги № 2-16/506-сон маълумотномаси);
мунтазам автобус йўналишлари мураккаблигининг эксплуатацион харажатларга таъсирини баҳолаш асосида уларнинг рационал мутаносиблигини стандартлаш услубиятини жорий этиш ташиш харажатларини тежаш билан боғлиқ ташкилий-техник чораларни кўриш жараёнларида қўллаш учун қабул қилинди. Технологик тўхташлар билан боғлиқ йўналиш мураккаблиги индексининг яхшиланиши эвазига, “2-автобус саройи” МЧЖнинг 2021 йилнинг 10 ойида 8 та йўналиш бўйича эксплуатацион харажатлар тежамкорлигига эришилган. Тадқиқот илмий янгиликларини амалиётга жорий этиш натижасида жами иқтисодий самарадорлик 2021 йилнинг 10 ойида 275.25 млн сўмни ташкил этган. (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 03.12.2021 йилдаги № 2-16/506-сон маълумотномаси);
мазкур диссертацияга тегишли экспериментал тадқиқот натижалари Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “GAZEL TRANS SERVIS” MCHJ автокорхонасида амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган ҳамда жамоат транспорти эксплуатацион сифатини баҳолаш услубиятини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий натижалар олинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги Е-1376-сонли маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish