Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Элбек Элмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нутқий таъсир этишнинг когнитив-прагматик хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2018.4.PhD/Fil676.      
Илмий раҳбар: Рустамов Дилшодбек Абдувахидович, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Хамроева Шахло Мирджановна, филология фанлари доктори, доцент; Тоирова Наргиза Исаковна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нутқий таъсир кўрсатишнинг когнитив-прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқий таъсирга эга бўлган нутқни шакллантиришда ўзбек тилининг экспрессив имкониятларига боғлиқ равишда, биринчи навбатда, лисоний имконият, иккинчи ўринда мулоқот жараёнининг экстралингвистик таъминоти, учинчи ўринда паралингвистик воситалар билан бойитилганлик туриши аниқланган; 
ўзбек лисоний қадриятларида нутқий таъсирнинг асосий усулларига ишонтириш, сўраш ва таклиф каби асосий узвлар кириши далилланган; 
нутқий таъсир эффектини олдиндан билиш, уни келажакдаги нутқ вазиятларида тасаввур қилишнинг миллий-маданий, фонопрагматик ва лексик прагматик имкониятлари аниқланган;
нутқий таъсир этишда троплардан фойдаланишнинг ўзига хос лингвомаданий хусусиятлари, шунингдек, фразеологик, паремиологик воситалардан фойдаланиш, нутқий таъсир кучига эга диалогни яратишда иштирок этадиган лисоний бирликларнинг когнитив-прагматик имкониятлари асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нутқий таъсир етишнинг когнитив-прагматик хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
нутқий таъсир эффектини олдиндан билиш, уни келажакдаги нутқ вазиятларида тасаввур қилишнинг миллий-маданий прагматик имкониятларига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Манавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг суд нутқининг социолингвистик, психолингвистик хусусиятларини ўрганиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Манавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2021 йил 2 ноябрдаги 30/1-3850-сон маълумотномаси). Натижада нутқий таъсир жараёнида муайян тил бирликларининг амалий самарадорлиги очиб берилган;
нутқий таъсирга эга бўлган нутқни шакллантиришда ўзбек тилининг экспрессив имкониятларидан келиб чиқиб, биринчи навбатда, лисоний имконият, иккинчи ўринда мулоқот жараёнининг экстралингвистик таъминоти, учинчи ўринда паралингвистик воситалар билан бойитилганлик туриши борасидаги тадқиқот натижаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан олиб борилган AМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги инновацион илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2020 йил 19 январдаги 15-85-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида муайян тил бирликларининг амалий самарадорлиги очиб берилган; 
лисоний маданиятда нутқий таъсирнинг ўзига хос ўрни, оммавий нутқий таъсир этиш, мулоқот жараёнининг ўзига хосликлари, лисоний бирликларнинг нутқий таъсир ўтказишдаги хусусиятларини очиб бериш, шунингдек, когнитив-прагматик фарқли бирликларнинг услубий, мазмуний, вазифавий жиҳатлари каби масалалар борасидаги тадқиқот натижаларидан Aндижон давлат университетида 2017-2020 йилларда олиб борилган ОТ-Ф1-18 “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳаларда фойдаланилган (Aндижон давлат университетининг 2022 йил 5 мартдаги 39-08-545-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг оммавий нутқий маданиятни шакллантиришга доир аниқ дискурсларга доир тавсияларининг назарий асоси таъминланган; 
нутқий таъсирнинг суд жараёнига хос хусусиятлари, суд жараёни қатнашчиларининг нутқидаги фарқлар, мулоқот жараёнининг гендерга доир ўзига хосликлари, лисоний менталитетнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, шунингдек, мулоқот жараёнидаги ижтимоий фарқли бирликларнинг услубий, мазмуний, структур ҳамда вазифавий ўзига хосликлари каби масалалар борасидаги тадқиқот натижаларидан Aндижон давлат университетида 2018-2020 йилларда олиб борилган ПЗ-20170926286 “Ўзбек амалий суд лингвистикаси тадқиқ” мавзусидаги давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳаларда фойдаланилган (Aндижон давлат университетининг 2022 йил 5 мартдаги 39-08-544-сон маълумотномаси). Натижада нутқий таъсир жараёнида муайян тил бирликларининг амалий самарадорлиги очиб берилган; 
нутқий таъсир ўтказишнинг психолингвистик омиллари таҳлил қилиниб, инсонга таъсир ўтказишнинг юқори самарага эришиш усулларини фарқли жиҳатлари илмий асослашга доир натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-марифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Талим ва тараққиёт”, “Нотиқлик одоби”, “Aдабий жараён” радиоэшиттиришларини тайёрлашда (2020-2021 йиллар давомида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 12 январдаги 04-36-70-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчиларга эфир орқали нутқий таъсир ўтказишнинг психолингвистик хусусиятлари таҳлил қилиниб, реклама матнлари ва манавий-марифий телерадио эшиттиришларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатлари ҳамда уларнинг томошабинга таъсири ҳақида маълумотларга эга бўлишида илмийлик мезони таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish