Сагиндикова Наргиза Джубаткановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабалар ўқув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятлари», 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Psi14.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабалар ўқув фаолиятида масъулият намоён бўлишини ифодаловчи омиллар ва гендер хусусиятларининг ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар ўқув фаолиятида масъулиятни шакллантиришнинг одоб-ахлоқ, ижтимоий-психологик, динамик, когнитив, эмоционал, мотивацион, рефлексив баҳолаш, регуляторлик компонентларини аниқлаш ёрдамида «масъулият тавсифномаси» ишлаб чиқилган;
талабалар ўқув фаолиятидаги масъулиятни тавсифловчи эътиборлилик, назорат қилиш, ижтимоий ва одоб-ахлоқ меъёрларига таяниши каби етакчи омиллар аниқланган;
турли босқичда таълим олаётган талабалар масъулиятининг гендер хусусиятларини таълим жараёни, шахслараро муносабатлар, касбий камолот каби ижтимоий омиллар билан боғлиқлиги аниқланган;
ўқув фаолияти мотивациялари, ўзини назорат қилиш, касбий-билиш установкалари бўйича талабалар масъулиятининг маскулинлик, фемининлик, андрогинлик типлари тафовутлари ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабалар ўқув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
масъулиятни шакллантиришнинг одоб-ахлоқ меъёрлари, ижтимоий-психологик: динамик, когнитив, эмоционал, мотивацион, рефлексив баҳолаш, регуляторлик компонентлари бўйича таклифлари Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2017 йил 23 октябрдаги 06/604-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари мутахассислар билан гуруҳий ва индивидуал ишлашда, уларнинг иш фаолиятида масъулиятни камол топтириш самарадорлигини ошириш имконини берган;
ўқув фаолиятида масъулият хусусиятлари билан касбий билиш статуси даражалари ўртасидаги боғлиқликнинг гендер тафовутлари, «Масъулиятни намоён бўлишининг гендер хусусиятлари» тавсифномаси Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети талабаларини амалиётга тайёрлаш борасидаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 22 августдаги 89-03-1680-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсифнома ва тадқиқот натижалари бўлажак мутахассисларни малакали кадр бўлиб етишиш масалаларини такомиллаштириш жараёнида самарали натижага эришишда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёнида масъулиятнинг гендер: маскулинлик, фемининлик, андрогинлик, хусусиятларига доир маълумотлар талаба-ёшларда ота-оналар, амалий психологлар билан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда ёшларда масъулиятни шакллантириш имкониятларини таништириш мақсадида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2017 йил 23 октябрдаги 06/604-сон маълумотномаси). Натижалар талаба-ёшларда мустақил ишлаш жараёнида самарали натижаларга эришилишини таъминлашга хизмат қилган;
талабалар ўқув фаолиятида масъулиятни тавсифловчи эътиборлилик, назорат қилиш, ижтимоий одоб-ахлоқ меъёрларига таяниш масаласида маънавий ва маърифий соатларда, талабалар тураржойларида, «Камолот» ЁИҲ (Ёшлар иттифоқи)га аъзо ёшлар ҳамда бошланғич ташкилот етакчиларига амалий психологик машғулот ва семинар-тренинглар ўтказишда жорий этилган («Камолот» ЁИҲ (Ёшлар иттифоқи) Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2017 йил 14 февралдаги 02-06/94-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ёшларда ижтимоий масъулиятни шаклллантириш борасидаги ишларни амалга оширишда самарали хизмат қилган.