Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Бекмирза Элмурадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий раҳбар ижтимоий қиёфасини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари”, 09.00.04 – “Ижтимоий фалсафа” (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal349.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Журабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Султонов Аслиддин Фазлиддинович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий раҳбар ижтимоий қиёфасини юксалтириш йўлларини аниқлаш юзасидан таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий раҳбар ижтимоий қиёфасини белгилаб берувчи фазилат, хислат, эътиқод, фаолиятида амал қиладиган касбий тамойил каби хусусиятларнинг шаклланишида ижтимоий ислоҳотларнинг мазмуни ўзгаргани сабабли раҳбарнинг  стратегик, инновацион, маъмурий, коммуникацион ва ижтимоий бошқарув функцияларини такомиллаштириш зарурлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
Ўзбекистон тараққиётининг бугунги босқичида ижтимоий ислоҳотлар билан раҳбар ижтимоий қиёфаси ўртасидаги диалектик алоқадорлик ўзаро ҳамкорлик, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ва маънавий хавфсизлик сингари умумижтимоий манфаатларга уйғун тарзда намоён бўлаётгани фалсафанинг макон ва замон категориялари воситасида далилланган; 
реал воқеликнинг илмий инъикоси асосида раҳбарнинг компетентлилик, креативлик, ташкилотчилик, қатъиятлилик каби хислатлари жамиятдаги гуруҳлар ўртасидаги ижтимоий иқтисодий муносабатлар, шахслараро муносабатлар билан боғлиқ миллий қадриятлар, раҳбарлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва малака ошириш имкониятларига мутаносиб эканлиги фалсафий жиҳатдан аниқланган;
замонавий раҳбар ижтимоий қиёфасини юксалтириш учун раҳбарларни тайёрлаш, касбга тўғри йўналтириш, назорат қилишга оид миллий ва хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда муҳим ижтимоий функцияларни бажаришга қодир бўлган идеал раҳбар моделини шакллантириш зарурлиги мантиқий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий раҳбар ижтимоий қиёфасининг шаклланиши ва юксалиши жараёни билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш орқали олинган илмий натижалар асосида: 
раҳбар ижтимоий қиёфаси хусусиятлари (фазилат ва хислатлари, эътиқоди фаолиятида амал қиладиган тамойиллари, ҳаётга ва жамиятга муносабати) бошқарув функцияларининг (стратегик, инновацион, маъмурий, коммуникацион, ижтимоий) бажарилиши мобайнида шаклланишига доир илгари сурилган конструктив фикр-мулоҳазаларидан, таклиф ва тавсияларидан 2018-2020 йилларда бажарилган “Трансформация социальнъх устоновок в каракалпакском обществе: история и практика” мавзусидаги ПЗ-20170915198 рақамли амалий лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақолпоғистон бўлимининг 2021 йил 27 январдаги 17-01/13-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ижросининг самарадорлигига эришиш билан бир қаторда, бўлажак раҳбар кадрларнинг маънавий қиёфасини юксалтиришга, уларнинг илмий салоҳитини янада  оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда раҳбар фаолиятини мураккаблаштирган омиллар улар ижтимоий қиёфасида янги ўзгаришларни юзага келтирганлигига оид илмий асосланган таклиф ва тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг “Маънавий-маърифий ишлар концепцияси” ва “Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имиджини мустаҳкамлашга қаратилган концепция”  сценарийсини, шунингдек, “Маърифат тарғиботчилари жамияти” фаолияти ҳамда “Маънавият тарғиботчиси” нодавлат таълим муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ва “Ҳудудлардаги маънавий-маърифий муҳит харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 2 декабрдаги 02/07-1052-сон маълумотномаси). Бу эса, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини мустаҳкам-лашга, айниқса аҳолида замонавий кадрлар сиёсати бўйича давлатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга нисбатан дунёқарашини ривожлантиришга ва интеллектуал салоҳиятини янада ошириш амалиётида илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
замонавий раҳбар ижтимоий қиёфасини юксалтириш учун рационал тажрибалар (раҳбарларни тайёрлаш, йўналтириш, аниқ тамойилларга бўйсундириш, назорат қилиш тажрибаси) актуал вазифалар (идеал раҳбар моделини шакллантириш, раҳбар кадрларни танлаш, аттестациялаш, мониторинг қилиш жараёнини модернизациялаш, кадрлар сиёсатини такомиллаштириш) билан синтез қилиниши зарурлиги асосланганлигига оид таклиф ва тавсия-ларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан 2019 йил 5 ноябрь куни бўлиб ўтган IX Съездида тасдиқланган Дастурининг I бўлимидаги “Партиянинг давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш соҳасидаги вазифалари”да белгиланган “Давлатни бошқариш, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишда, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш” ва “Жамиятнинг  интелектуал салоҳияти  изчил ва барқарор ривожланиши, ҳар бир фуқаро томонидан ўз қобилиятлари ва салоҳиятини амалга ошириши учун кенг шароитларни яратиш” деб номланган бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 2 февралдаги 01-27/97-сон маълумотномаси). Натижада партия фаолиятининг иш самарадорлигини янадада оширишга, Дастурда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
реал воқеликнинг илмий инъикоси асосида раҳбар ижтимоий қиёфаси шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар (ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, миллий қадриятлар, ҳуқуқий асослар, таҳсил механизми, касбий мобиллик, жамоатчилик назорати, шахсий жавобгарлик) аниқланганлигига доир таклиф ва тавсияларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 29 январь куни эфирга узатилган “Мулоҳаза” телекўрсатуви ва вилоят “Олтин воҳа” радиосининг 2019 йил 22 апрелдаги “Долзарб мавзу” радиоэшитиришининг дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 17 ноябрдаги 12-15/190-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчилик онгига бугун жамиятдаги янгиланишлар таъсирида раҳбар ижтимоий қиёфасида содир бўлаётган ўзгаришлар, унинг самараси, умуман замонавий раҳбарнинг ижтимоий қиёфасини юксалтириш билан боғлиқ бўлган илмий асосланган ғояларни сингдиришга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish