Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирова Дилафруз Абдулхай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек болалар шеърияти лингвопоэтикаси ”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil36.
Илмий раҳбар: Муминов Сидиқжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Улуқов Носиржон Мухаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида яратилган ўзбек болалар шеъриятининг лингвопоэтик хусусиятларини очиб бериш, болалар шеъриятида қўлланилган тил бирликларининг бадиий-эстетик таъсирчанлигини ва болалар ижодкорларининг бадиий маҳоратини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:  
мустақиллик даври болалар шеъриятида бадиий экспрессивликнинг таъминланишида фонетик оҳангдорликка хизмат қилувчи ассонанс ва аллитерациянинг ўрни устувор эканлиги далилланган;
болалар шеъриятида асос ва ясама ҳолда, лексема ва бирикма кўринишида қўлланган шаклдош сўзларнинг экспрессивлик талабига кўра лексик поэтизмни ҳосил қилиши аниқланган; 
болаларга аталган шеърий асарларда маънодош сўзларнинг якка, жуфт, уюшган ҳолда қўлланилиб, асарга кўтаринки руҳ олиб кириши, бадиий таъсирчанликни ошириши лингвопоэтик  жиҳатдан далилланган; 
болалар нутқида фаол учровчи турғун (барқарор), муваққат, кучайтирилган (метафорик) ўхшатишларнинг, жонлантиришларнинг ташхис ва интоқ кўринишлари  аниқланиб, уларнинг болалар нутқини такомиллаштириши далилланган.
IV. Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври ўзбек болалар адабиёти лингвопоэтикасини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
фонопоэтика, морфопоэтика, лексик поэтика билан боғлиқ бўлган илмий натижаларидан, шеърий асарларда қўлланган бадиий тасвир воситаларининг поэтизмни ҳосил қилишдаги хулосаларидан А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш» номли амалий лойиҳаси асосида аудиомаълумотлар тўпламини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 6 сентябрдаги 01/4-1465-сон маълумотномаси). Натижада болаларда шеърий нуқтни ҳис қилиш, унда қўлланган бадиий тасвир воситаларидан завқланиш кўникмалари ривожланган;
болалар шоирларининг асарларида қўлланган инсон қиёфаси, феъл-атвори тасвирини ифодаловчи лексик поэтизмлар ҳақидаги фикр ва мулоҳазалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 20 ноябрдаги 04/1-2239-сон маълумотномаси). Натижада луғатнинг салоҳияти ошган, фойдаланиш имкониятлари кенгайган; 
Анвар Обиджон, Турсунбой Адашбоев, Кавсар Турдиева каби таниқли болалар шоирлари томонидан қўлланган лингвопоэтик  усуллари ва воситаларидан «O‘zbekiston» телеканали давлат муассасасининг «Ассалом, Ўзбекистон!”» ва «Адабий ўқиш» кўрсатувларида фойдаланилган (O‘zbekiston Milliy teleradiokompaniyasi «O‘zbekiston» давлат муассасасининг 2021 йил 26 ноябрдаги 10-14-1570-сон  маълумотномаси). Натижада ушбу телеканалнинг 10 та кўрсатуви учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган;
болалар нутқини ўстириш, уларни бадиий асарни тушунишга даъват этиш мақсадида диссертацияда қўлланган лингвопоэтикага бой матнлардан «O‘zbekiston–24» радиоканалининг «Radiomuloqot», «Ta’lim va taraqqiyot» эшиттиришларида унумли фойдаланилган (O‘zbekiston Milliy teleradiokompaniyasi «O‘zbekiston–24» радиоканали  давлат муассасасининг 2021 йил 6 сентябрдаги 03-09-532-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттиришларнинг оммабоплиги таъминланиб, таъсирчанлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish