Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаев Тўлқин Арабовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адабиётшуносликда илмий-биографик  манбаларни  қайта баҳолаш муаммоси” (фитратшунослик мисолида), 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil337.
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор; Ғаниев Илҳом Музафарович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даврида ёзилган фитратшуносликка оид тадқиқотларни “қайта баҳолаш” методологиясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фитратнинг лирик, эпик ва драматик асарларини очиб беришда миллий истиқлол концепциясининг ижтимоий-фалсафий жиҳатдан халқнинг этномаданий хусусиятлари, бадиий-психологик жиҳатдан ёшларда мустақиллик, ижод, ишчанлик, фаоллик каби рамзий ҳолатларнинг устувор ўринга эга эканлиги аниқланган; 
истиқлол даври фитратшунослиги материаллари мисолида “Ҳинд ихтилолчилари”, “Мунозара”, “Баёноти сайёҳи Ҳинди” каби танқидий ва “Адабиёт қоидалари”, “Шеър ва шоирлик” сингари назарий асарларини тарихий жиҳатдан хронологик тартибда қайта баҳолаш тамойили очиб берилган;
адибнинг мумтоз адабиёт тарихига доир асарлари бадиий публицистикасига хос эпик тасвир, фалсафий мушоҳада, адабий-танқидий руҳ каби ижтимоий-эстетик талқинларга эга эканлиги очиб берилган;
Фитратнинг бадиҳа, адабий-биографик очерк, портрет-мақола каби адабий танқид жанрларига асос солганлиги, бадиий асарларни тушунишда ва тушунтиришда рус формал вакилларининг назарий-эстетик қарашларига таянганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фитратшунослик соҳасида илмий-биографик манбаларни қайта баҳолаш муаммосининг методологик талқини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фитрат ижоди ва адиб асарларининг жанрлари, ижтимоий, тарихий-бадиий омиллари, услубидаги ўзига хосликлар, аҳамияти ва долзарблиги, ўзбек  ва қардош халқлар миллий-тарихий, ҳаётий манзараларининг миллий характерлар ва урф-одатлар ифодасига хос жиҳатларидан Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш”(2012-2016 йй) ҳамда ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги (2017-2020 йй) фундаментал лойиҳаларида фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 01 июлдаги 17.01.149-сон маълумотномаси). Натижада бирламчи манбалар ва уларнинг талқинлари синтези каби тушунчалар ҳақида батафсил маълумот олиш имконини берган;
Фитратнинг бадиий маҳорати ва миллий адабиётимиздаги бебаҳо асарларининг бадиий-эстетик ғояни акс эттиришга доир қарашларидан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими томонидан бажарилган “Митти юлдуз” жилолари ёхуд Абдулла Орипов издошлари ҳузурида” мавзусидаги 54-10/104(2018-2019йй) рақамли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлимининг 2021 йил 09 ноябрдаги 95-сон маълумотномаси) Натижада ўзбек адабиётшунослигида миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти вакиллари ижодини қайта баҳолаш ҳамда улар қолдирган бой адабий меросга қадриятлар силсиласи сифатида ёндашиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish