Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Дилшод Рахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда педагогик ҳурфикрлиликни ривожлантириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped585.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Кушвактов Немат Хусанович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўрақулов Фурқат Норйигитович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда педагогик ҳурфикрлиликни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги: 
талабаларда педагогик ҳурфикрлиликни ривожлантиришнинг ижобий хусусиятларини очиб берувчи қадриятли, лойиҳавий, тарбиявий, технологик компонентлар субъект-объект, объект-субъект, субъект-субъект муносабатлари ҳамда йўналишлар таснифи натижалар самарадорлигининг виртуал саёҳат, интерфаол ўқиш, қисман изланувчанлик каби омилларини  киритиш орқали аниқлаштирилган; 
талабаларда педагогик ҳурфикрлиликни ривожлантиришга таъсир этувчи ижтимоий, табиий, психологик, физиологик, технологик омиллар ахборот ва телекоммуникацион таъминотнинг педагогик имкониятларини, виртуал, медиатаълим ва инновацион таълим технологияларини интегратив жорий қилиш орқали такомиллаштирилган; 
талабаларда педагогик ҳурфикрлиликнинг ривожланганлик даражасини диагностик методлар ёрдамида объектив, субъектив, мазмунли баҳолаш компонентларини аниқлаштириш асосида жараённинг баҳолаш мониторингини амалга ошириш тизими онглилик, кўргазмалилик, узлуксизлик, илмийлик сингари таълим тамойилларига устиворлик бериш орқали ривожлантирилган; 
талабаларда педагогик ҳурфикрлиликни ривожлантириш модели  дидактик воситаларни қўллаш усулларини интеграциялаш ҳамда ҳурфикрлиликнинг ривожланиш даражасини ташхислашнинг таълим-тарбия жараёнига, жамоага, манбаларга, ўз-ўзига бўлган қадриятли муносабатлар каби мезонларни аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда  педагогик ҳурфикрлиликни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда педагогик ҳурфикрлиликни ривожлантиришда  замонавий инновацион технологияларнинг педагогик имкониятлари (субъектлар муносабатлари, йўналишлар таснифи, натижалар самарадорлиги)га доир таклифлар ва тавсиялардан педагогика институтлари талабаларининг таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 71-03-2398-сон маълумотнома). Натижада, педагогика институтлари талабаларида педагогик  қобилиятлар, педагогик ҳурфикрлашга оид қизиқишлар, педагогик ҳурфикрлилик борасидаги   тасаввурларини ошириш имконини берган;
педагогика институтлари талабаларини педагогик ҳурфикрлигини ривожлантириш жараёнларига таъсир этувчи (дидактик, психологик, физиологик, технологик, интегратив) омиллар инновацион технологияларни таснифлаш машғулотларида интерфаол усуллар (интерфаол ўқиш, виртуал саёҳат, ақлий ҳужум) асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 71-03-2398-сон маълумотнома). Натижада, педагогика институтлари талабаларини педагогик ҳурфикрлилигини ривожлантириш жараёнида ижодий қобилиятларини шакллантириш ва бадиий матнларни тўғри танлашга эришилган;
педагогика фанлари туркум дарсларида педагогика институтлари талабаларида педагогик ҳурфикрлиликни  ривожлантиришнинг педагогик модели янги интерфаол таълим технологиялари (бадиий асарнинг таъсирчанлигини  моделлаштириш, театрларга бориш, роллар ижро этиш, асарлар ва воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилиш) ҳамда  педагогик моделни жорий этишнинг илмий-методик таъминоти ўқув машғулотларининг алгоритмик хариталари, интерфаол ўқув жараёнини таъминловчи методик тизим, умумкасбий характердаги интеллектуал топшириқлар, педагогик дастурий воситалар, тизимлаштирилган маълумотлар базасини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсияларидан (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 71-03-2398-сон  маълумотнома). Натижада педагогика институтлари талабаларининг таълим-тарбия жараёнларига ижодий ёндошишига оид  билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, педагогик ҳурфикрлаш  қобилиятини бойитиш имконини берган;
педагогика фанлари туркум дарсларида инновацион технологияларни қўллашнинг педагогик моделини такомиллаштиришда педагогика институтлари талабаларининг педагогик ҳурфикрлигининг ривожланиш даражасини ташхислаш компонентлари (таҳлил, лойиҳалаш, анкета, башоратлаш), функцияларини интегратив мувофиқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах, Навоий, Қўқон педагогика институтларида таълим – тарбия жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 71-03-2398-сон  маълумотнома). Натижада, педагогика институтларида ўқув фанлари мазмунининг бойитилишига ҳамда таълим сифат ва самарадорлигига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish