Sayt test rejimida ishlamoqda

Арзиева Биби-Санем Айназаровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилини ўрганишда мактаб ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик тизими” (Қорақалпоқ мактаблари юқори синфлари мисолида). 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2149.  
Илмий раҳбар: Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.  
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Худойқулов Абдулла Эшқувватович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўрганишда мактаб ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
информацион-коммуникатив муҳитда инглиз тилини ўқитишнинг семантик асоси ҳисобланувчи маънавий-ахлоқий компетентлик концептининг моҳияти ўқувчиларда “маънавият”, “ахлоқ”, “маданиятлараро алоқа”, “ахборот макони” тушунчаларини ички англаниши (интериоризацияси) ва одат (фазилатлар) кўринишида ёрқин намоён бўлишининг амалий фаолият билан уйғунлигини таксономик жиҳатини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
маънавий-аҳлоқий компетентлик соҳасида жамиятнинг интеграл ресурси бўлмиш маданиятлараро алоқанинг тарбиявий имконияти шахс томонидан миллий ва ўзга маданиятга аксиологик муносабатни ифода этувчи қадриятли йўналганликнинг лингвомаданий аспектларини ўқув материалларини структуралаш мантиқига мақсадли йўналтириш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантириш модели қадриятли-мақсадли, таркибий, технологик, натижавий-баҳолашга доир компонентларга мувофиқ инглиз тилини ўрганишнинг коммуникативлик даражасининг нутқий компетенциялар билан интеграл алоқасини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик тизими маънавий-маърифий жиҳатдан индивидуал-шахсий ривожланишни белгилаб берадиган субъект позицияси намоён бўлишини ўқитувчи фаолияти тузилмаси (метатехнология) ва полифоник диалог, виртула реалликка асосланган ўқув-билиш фаолиятининг дидактик комбинациясини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўрганишда мактаб ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик тизимига доир тадқиқот натижалари асосида:
информацион-коммуникатив муҳитда инглиз тилини ўқитишнинг семантик асоси ҳисобланувчи маънавий-ахлоқий компетентлик концептининг моҳиятини ўқувчиларда “маънавият”, “ахлоқ”, “маданиятлараро алоқа”, “ахборот макони” тушунчаларини ички англаниши  ва одат кўринишида ёрқин намоён бўлишининг амалий фаолият билан уйғунлигини таксономик тавсифини ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги 180-сон “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосори ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги буйруғи асосида таълим муассасасида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Инглиз тили” фан тўгарагини ташки этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2021-йил 25 мартдаги  01-01-9/1431 сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини ўрганишга мўлжалланган тўгараклар фаолияти мазмунини маънавий-ахлоқий тавсиядаги материаллар билан бойитишга хизмат қилган;
маънавий-ахлоқий компетентлик соҳасида жамиятнинг интеграл ресурси бўлмиш маданиятлараро алоқанинг тарбиявий имкониятини шахс томонидан миллий ва ўзга маданиятга аксиологик муносабатни ифода этувчи қадриятли йўналганликнинг лингвомаданий аспектларини ўқув материалларини структуралаш мантиқига мақсадли йўналтириш орқали аниқлаштириш, ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантириш моделини қадриятли-мақсадли, таркибий, технологик, натижавий-баҳолашга доир компонентларга мувофиқ инглиз тилини ўрганишнинг коммуникативлик даражасининг нутқий компетенциялар билан интеграл алоқасини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А1-ХТ-0-92997. “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 8 февралдаги 32-сон маълумотномаси). Натижада, тил таълими жараёнида ўқувчиларда маънавий-ахлоқий компетентликни ривожлантиришнинг дидактик таъминотини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик тизимини маънавий-маърифий жиҳатдан индивидуал-шахсий ривожланишни белгилаб берадиган субъект позициясининг намоён бўлишини ўқитувчи фаолияти тузилмаси ва полифоник диалог, виртула реалликка асосланган ўқув-билиш фаолиятининг дидактик комбинациясини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан И1-ХТ-0-17222 “Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” (2013-2014 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 29 январдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада, миллий менталитетга хос ўқув материалларини инглиз тилини ўрганиш жараёнида самарали қўллашнинг дидактик имкониятларини кенгайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish