Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўлаков Улуғбек Тошмаматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Кўчмас мулкни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1320.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Илхомжон Ободович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда кўчмас мулкни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўчмас мулк объектлари бўйича “тажриба-синов” ҳудудларини белгилаш ва белгиланган ҳудудларда кўчмас мулк объектларини “турар ва нотурар жой”, “қишлоқ хўжалигига мўлжалланган”, “саноат” ҳамда “рекреацион зоналар ва алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар” бўйича фарқлаш таклиф этилган;
маҳаллий бюджет солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлашда кўчмас мулк объектлари кадастр қиймати асосида солиқ ундиришнинг 0 фоиздан 2,0 фоизгача бўлган прогрессив ставкалари ишлаб чиқилган;
инсофли ва интизомли солиқ тўловчиларни инвестицион фаолиятини рағбатлантириш мақсадида кўчмас мулкларга нисбатан солиқларни кечиктириб тўлаш ҳуқуқини бериш таклиф этилган;
кўчмас мулкка иқтисодий категория сифатида янгиланган муаллифлик таърифи, ҳамда солиқ солишнинг адолатлилик тамойилини таъминлаш мақсадида қимматбаҳо (ҳашаматли) кўчмас мулк эгаларига солиқ юкини қайта тақсимлаш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Камерал солиқ текшируви учун ташқи манба маълумотларидан самарали фойдаланишни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўчмас мулк объектлари бўйича “тажриба-синов” ҳудудларини белгилаш ва белгиланган ҳудудларда кўчмас мулк объектларини “турар ва нотурар жой”, “қишлоқ хўжалигига мўлжалланган”, “саноат” ҳамда “рекреацион зоналар ва алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар” бўйича фарқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сон “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 18/1-60929-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида кўчмас мулк объектларини мўлжалланган мақсадларига қараб Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Навоий вилояти Навоий шаҳри, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ва Бухоро вилояти Ромитан тумани “тажриба-синов” ҳудудлари деб белгиланди ва бу ҳудудларда кўчмас мулк объектларининг бозор қийматига асосланган кадастр қийматини аниқлаш бўйича эксперимент ўтказилиши таъминланган;
маҳаллий бюджет солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлашда кўчмас мулк объектлари кадастр қиймати асосида солиқ ундиришнинг 0 фоиздан 2,0 фоизгача бўлган ишлаб чиқилган прогрессив ставкалари прогноз қилувчи мутахассислар учун муҳим услубий асосга эга бўлди (Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 18/1-60929-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши солиқ базасининг кенгайишига, маҳаллий бюджетлар даромад манбаининг кўпайишига ҳамда молиявий мустақиллиги барқарорлашувига олиб келиши аниқланган;
инсофли ва интизомли солиқ тўловчиларни инвестицион фаолиятини рағбатлантириш мақсадида кўчмас мулкларга нисбатан солиқларни кечиктириб тўлаш ҳуқуқини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги ПҚ-5274-сон “Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 18/1-60929-сон маълумотномаси). Натижада шу тоифадаги солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, солиқ назорати механизмларини такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларни рағбатлантириш таъминланган; 
кўчмас мулкка иқтисодий категория сифатида янгиланган муаллифлик таърифи, ҳамда солиқ солишнинг адолатлилик тамойилини таъминлаш мақсадида қимматбаҳо (ҳашаматли) кўчмас мулк эгаларига солиқ юкини қайта тақсимлаш зарурати бўйича таклифи бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Солиқлар ва солиқа тортиш” фани бўйича тайёрланган ўқув қўлланмага киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 89-01-1115-сон маълумотномаси). Натижада кўчмас мулкни солиққа тортишнинг назарий асосларини такомиллаштиришга ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish