Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Рустам Бегдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда банк рискларини тартибга солиш амалиётини ривожлантириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt336.
Илмий раҳбар: Дускобилов Умиджон Шарофиддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Додиев Фозил Ўткурович, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Саноатқурилишбанк акциядорлик тижорат банки.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш жараёнида юзага келадиган банк рискларини тартибга солиш амалиётини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рискларни аниқлаш ва таъсир кўламини баҳолаш жараёни инвестицион салоҳиятга таъсир кўрсатувчи омилларни шаклланиш манбаларига кўра тақсимлаш ҳамда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришдаги рискларни тартибга солиш ёндашуви асосида такомиллаштирилган;
бенефициарнинг лойиҳа доирасидаги импортини хорижий банкнинг субсидияланган ресурси асосида молиялаштириш таклиф этилган;
инвестиция лойиҳасини хорижий банкдан жалб қилинган миллий валютада номиналланган кредит орқали молиялаштириш таклиф этилган;
фоизли даромадлар ва рискка тортилган активлар ҳажмини ошириш, риск профилини яхшилаш ва банкнинг инвестиция лойиҳалари ҳажмининг ошишини эътиборга олган ҳолда банклар инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган асосий, оптимистик ва пессимистик сценарийли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
рискларни аниқлаш ва таъсир кўламини баҳолашнинг такомиллаштирилган ёндашуви тижорат банклари амалиётига жорий этилган. (АТ “Халқ банки”нинг 2021 йил 21 июндаги 20-18/687-сон ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2021 йил 6 июлдаги 22-13/265-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида банкларнинг инвестицион салоҳиятига таъсир кўрсатувчи омилларни шаклланиш манбаларига кўра тақсимлаш, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришдаги рисклар даражасини баҳолаш ва рискларни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлиги таъминланиб, 2020 йилда инвестицион кредитлар ҳажми 2019 йилга нисбатан АТ “Халқ банки”да 63 фоизга ошгани ҳолда 5,4 трлн. сўмни, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда эса, 4 фоизга ошгани ҳолда 18,2 трлн. сўмни ташкил этган;
банклар томонидан бенефициарнинг лойиҳа доирасидаги импортини хорижий банкнинг субсидияланган ресурси асосида молиялаштириш таклифи АТ “Халқ банки” Бошқарув кенгашининг 2020 йил 13 февралдаги 19-сонли қарори билан амалиётга жорий этилган (АТ “Халқ банки”нинг 2021 йил 21 июндаги 20-18/687-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида 2020 йилда инвестицион лойиҳалар доирасида техника-технологиялар импорти учун инвесторларга хорижий кредит линияси ҳисобидан жалб этилган 4,5 фоизлик ресурсга нисбатан 3,25 фоизлик субсидия қўллангани ҳолда банк томонидан 4,25 (1,25 хорижий ресурс фоизи+3 банк маржаси) фоиздан 80,5 млрд. сўм миқдоридаги инвестицион кредитлар ажратилган;
инвестиция лойиҳасини хорижий банкдан жалб қилинган миллий валютада номиналланган кредит орқали молиялаштириш таклифи АТ “Халқ банки” Бошқарув кенгашининг 2020 йил 4 мартдаги 27/1-сонли қарори билан амалиётга жорий этилган (АТ “Халқ банки”нинг 2021 йил 21 июндаги 20-18/687-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида 2020 йилда АТ “Халқ банки” томонидан 418,9 млрд. сўм эквивалентдаги 40 млн. АҚШ долл.га тенг ресурс жалб қилинган ва банкнинг хорижий корреспондентлар олдидаги мажбурияти 418,9 млрд. сўмга нисбатан белгиланишига эришилган;
банклар инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмининг 2022-2026 йиллар учун асосий, оптимистик ва пессимистик сценарийли прогнози АТ “Халқ банки” ва “Саноатқурилишбанк” АТБ томонидан инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда инобатга олинган  (АТ “Халқ банки”нинг 2021 йил 21 июндаги 20-18/687-сон ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2021 йил 6 июлдаги 22-13/265-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида риск профилининг яхшиланиши, фоизли даромадлар ва рискка тортилган активлар ҳажмининг ошиши банкнинг инвестиция лойиҳалари ҳажмини ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish