Sayt test rejimida ishlamoqda

Джамалов Ўткир Илхомовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорликни ривожлантиришда мотивация омилларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент, 08.00.15 - Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt849.
Илмий маслаҳатчи: Саидахмедова Нодира Илхамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришда ва самарали бошқарувида мотивациявий омиллар таъсирини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субъектлари томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилганда ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қайтариш ҳамда давлат мулкини ижарага олганда ижара тўловларидан имтиёз бериш таклиф этилган; 
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ва ўзини ўзи банд қилганларга зарур асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш таклиф этилган;
тадбиркорлик субъектларига уч йилдан ортиқ вақтдан буён ҳисобланган солиқлар ва божхона тўловларини муддатида тўлаб келган, молиявий аҳволига кўра солиқ ва бож тўловларини тўлаш имкониятига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат беришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ишсиз ёшларни ишга қабул қилиш, ўзини ўзи банд қилганлар ҳамда солиқ ва божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат беришда тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган ялпи маҳсулот ҳажмини 2025 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантиришда мотивация омилларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик субъектлари томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилганда ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қайтариш ҳамда давлат мулкини ижарага олганда ижара тўловларидан имтиёз бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208 “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 28 июндаги 02/06-01-10/184-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида, тадбиркорлик субъектлари томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилиш 18,4 фоизга ошган ва 1200 дан ошиқ ёшлар «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ва ўзини ўзи банд қилганларга зарур асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208 “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 28 июндаги 02/06-01-10/184-сон маълумотномаси). Натижада, тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ва ўзини ўзи банд қилганларга зарур асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 968,0 млн. сўм субсидия ажратилган.
тадбиркорлик субъектларига уч йилдан ортиқ вақтдан буён ҳисобланган солиқлар ва божхона тўловларини муддатида тўлаб келган, молиявий аҳволига кўра солиқ ва бож тўловларини тўлаш имкониятига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087 “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”га қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 28 июндаги 02/06-01-10/184-сон маълумотномаси). Натижада, пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари томонидан 348,1 млрд. сўмлик солиқ ва божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган.
ишсиз ёшларни ишга қабул қилиш, ўзини ўзи банд қилганлар ҳамда солиқ ва божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат беришда тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган ялпи маҳсулот ҳажмини 2025 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 28 июндаги №02/06-01-10/184 маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган ялпи маҳсулот ҳажми 2025 йилда 41,2 фоизга ошиши прогноз қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish