Sayt test rejimida ishlamoqda

Алтмишев Темурбек Ҳамзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ижросини такомиллаштириш (пробация фаолияти таҳлили асосида)”, 12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Yu366.
Илмий раҳбар: Зиёдуллаев Музаффар Зиёдуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Тохиров Фарход, юридик фанлар доктори, профессор; Абзалова Хуршида Мирзиятовна, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пробация фаолияти таҳлили асосида ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ижросини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалдаги қонунчиликда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан келиб тушадиган ушланмаларнинг муайян қисмини Пробация хизматини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш зарурати ҳамда афзалликлари асослантирилган;
ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаган шахсларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклаш тартибини жорий этишга бўлган эҳтиёжнинг юқорилиги исботланган;
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахслар хулқ-атворининг тавсифидан келиб чиққан ҳолда уларни учта тоифага – тузалиш йўлига ўтган, жиноят содир этишга мойил ва жиноят содир этиш хавфи юқориларга ажратиш зарурати асослантирилган;
пробация хизмати тузилмасида ахлоқ тузатиш ишлари ижросини ташкил этиш гуруҳи фаолиятини жорий этиш лозимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пробация фаолияти таҳлили асосида ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ижросини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан келиб тушадиган ушланмаларнинг муайян қисмини Пробация хизматини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сон қарорининг 6-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21 февралдаги 26/564-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши пробация хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этиш фаолиятининг такомиллаштирилишига хизмат қилган;
ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаган шахсларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклаш тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сон қарорининг 7-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21 февралдаги 26/564-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаган шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олишга хизмат қилган;
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахслар хулқ-атворининг тавсифидан келиб чиққан ҳолда уларни учта тоифага – тузалиш йўлига ўтган, жиноят содир этишга мойил ва жиноят содир этиш хавфи юқориларга ажратиш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги “Пробация хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 316-сон буйруғига 1-илова билан тасдиқланган Низомнинг 17-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21 февралдаги 26/564-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши пробация хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этиш фаолияти такомиллашишига хизмат қилган;
пробация хизмати тузилмасида ахлоқ тузатиш ишлари ижросини ташкил этиш гуруҳини тузиш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг “Пробация хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 7 декабрдаги 316-сон буйруғига 2-илова билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг ташкилий тузилмасида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21 февралдаги 26/564-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши пробация хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этиш фаолиятининг такомиллаштирилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish