Худайбердиев Мирзаакбар Хаккулмирзаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тимсолларни аниқлашнинг алгебраик назариясида моделларни коррекциялашнинг оптималлаштириш процедуралари», 05.01.03 – «Информатиканинг назарий асослари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Т187.
Илмий раҳбар: Камилов Мирзаян Мирзаахмедович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.T.142.01.
Расмий оппонентлар: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Утеулиев Ниятбай Утеулиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор. Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тимсолларни аниқлаш масаласини ечишда алгебраик ёндашув назарияси доирасида эвристик моделларни коррекциялаш жараёнини оптималлаштириш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баҳоларни ҳисоблаш алгоритмлари модели базасида эквивалентлик муносабатлари, ўзаро бир қийматлик мослик асосида таниб олиш операторлари ва баҳолар матрицаларининг изоморфлик муносабатлари мавжудлиги исботланган;
баҳоларни ҳисоблаш алгоритмлари модели базасидаги таниб олиш операторларида учрайдиган толерантликни (таниб олишдаги хатоликларни) тузатиш воситасини қавариқ қобиғни топологик конус шаклида ҳосил қилувчи процедуралар ишлаб чиқиш билан алгебраик ёндашувнинг стандарт модели такомиллаштирилган;
баҳоларни ҳисоблаш алгоритмлари тамойили асосида таксономия масаласини ечишда мухим белгиларни таянч қисм тўпламини идентификация қилувчи идемпотент туташувларни чекли мажмуасини аниқловчи усул ишлаб чиқилган;
таксонларга белгиларнинг муҳим қисмтўпламларини ўзаро изоморф боғлиқлик даражасини баҳоловчи мезон ишлаб чиқилган. Бу илмий янгилик биообъектларни шажаравий таксономиясини амалга оширишга имкон берди;
таниб олиш операторларини корректликка текширувчи оптимизацион процедуралар монотон ва идемпотент туташувлар асосида ишлаб чиқилган;
баҳоларни ҳисоблаш алгоритмлари тамойиллари асосида таксономия масаласини ечишда танланмадан эталонларни саралаб олишни таянч прецедентлар усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Таниб олиш операторларини идемпотент туташувларини идентификация қилувчи оптимизацион процедураларни ишлаб чиқиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
турли шкаладаги морфологик белгиларга эга бўлган тўғри қанотли хашаротларни идентификация қилувчи Orthoptera Recognition дастурий мажмуаси алгебраик тузатиш билан ишловчи қисмий прецедент алгоритми асосида яратилган ва Зоология институти фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 9 февралдаги 4/1255-418-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида Ўзбекистондаги тўғриқанотли ҳашоратлар оиласи биообъектларини идентификация қилиш орқали соҳа мутахасислари иш унумдорлигини 20-30 % га оширган, бошқа сарф-харажатлар 10-15 % камайтириш имкониятини берган;
йирик хажмдаги ахборотларда таксономияни тезкор амалга ориш учун назорат танланмадан рақобат бардош таянч прецедентларни саралаб олувчи усул асосида ишлаб чиқилган Orthoptera Recognition дастурий мажмуаси Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими фаолиятига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 02/025-2405-сонли маълумотномаси). Бу дастурий мажмуа ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинларини химоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва қарор қабул қилишга кўмаклашувчи воситалардан бири бўлиб хизмат қилади. Илмий тадқиқот натижалари қишлоқ хўжалиги экинларига зарар келтирувчи зараркунанда чигирткаларни турларини тарқалишини мониторинг қилиш самарадорлигини 15-20 % оширишга имкон берган;
Ўзбекистон флорасидаги «Tulipa L.» туркуми намуаналарини таснифлаш учун назорат танланмаларни турли типли аниқлагич калитлар ёрдамида локал мосликни баҳоловчи мезонига асосланган алгоритмлари орқали ишлаб чиқилган Tulipa Recognition дастурий мажмуа Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи фаолиятига жорий қилинган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 20 апрелдаги 05/21-1782-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари ўсимликларни биохилма-хиллигини ўрганишда, сақлаб қолишда, «Tulipa L.» туркуми намуналарини маълумотлар базасини доимий равишда тўлдириб боришда ва мониторингини олиб бориш нуқтаи-назаридан иш самарадорлиги 30 фоизга оширишга имкон берган.