Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Феруза Пайзиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик саноати корхоналари фаолияти самарадорлигини бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13 – «Менежмент» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4PhD/Iqt1515.
Илмий маслаҳатчи: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Бобур Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик корхоналари фаолияти самарадорлигини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати корхоналари томонидан фермер хўжаликларининг харажатларини шартнома қийматининг камида 60 фоизини аванс бериш йўли билан молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналари олинган чигитни ёғ-мой корхоналарига, қўшимча маҳсулотларни (линт, ўлик пахта) бошқа истеъмолчиларга сотишга рухсат бериш таклиф этилган;
тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган сунъий ва синтетик тола, жун, хом ашё материаллари учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш таклиф этилган;
тўқимачилик корхонаси бошқарув таркибий тузилмасига натижадорликни оширишга қаратилган «Самарадорликни бошқариш» бўлимини очиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик корхоналари фаолияти самарадорлигини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик саноати корхоналари томонидан фермер хўжаликларининг харажатларини шартнома қийматининг камида 60 фоизини аванс бериш йўли билан молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига киритган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 22 июндаги 03/25-1925-сон маълумотномаси). Натижада «URGUT GULBAHORI» МЧЖ тўқимачилик корхонаси фермер хўжаликлари харажати 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 12,6 фоизга ошган;
тўқимачилик саноати корхоналари олинган чигитни ёғ-мой корхоналарига, қўшимча маҳсулотларни (линт, ўлик пахта) бошқа истеъмолчиларга сотишга рухсат бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига киритган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 22 июндаги 03/25-1925-сон маълумотномаси). Натижада «URGUT GULBAHORI» МЧЖ тўқимачилик корхонаси маҳсулот сотиш ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 14,6 фоизга ошган.
 тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган сунъий ва синтетик тола, жун, хом ашё материаллари учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига киритган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 22 июндаги 03/25-1925-сон маълумотномаси). Натижада, «URGUT GULBAHORI» МЧЖ тўқимачилик корхонаси маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 7,8 фоизга ошган.
тўқимачилик корхонаси бошқарув таркибий тузилмасига натижадорликни оширишга қаратилган «Самарадорликни бошқариш» бўлимини очиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги «URGUT GULBAHORI» МЧЖда ташкил этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 22 июндаги 03/25-1925-сон маълумотномаси). Натижада, «URGUT GULBAHORI» МЧЖ тўқимачилик корхонасида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 47,3 фоизга ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish