Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Азизахон Саидкасимовнанинг
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Витилиго ривожланишининг клинико-иммуногенетик ва биокимёвий механизмлари ва даволаш усулини такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib 1177.
Илмий раҳбар: Сабиров Улугбек Юсупханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади витилиго патогенези ва клиник кечишида клиник-иммуногенетик ва биокимёвий кўрсаткичларнинг ролини ўрганиш ва олинган маълумотлар асосида касалликнинг клиник кечишини башоратлаш ҳамда даволаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
витилигонинг ривожланиши ва клиник кечишидаги  VDR гени Bsm1 c.IVS7 G>A полиморфизмининг А аллел варинти ташувчилари ўртасидаги боғлиқлиги (OR=1.5; 95% CI:0.915-2.32), жумладан витилиго ривожланиш хавфининг ортиши, айниқса витилигонинг носегментар тури билан ассоциацияланиши (χ2=2.8; OR=1.5; 95% CI:0.92-2.61) исботланган;
VDR генининг G>A ва IL – 17 генининг G-197A полиморизми гетерозигот вариантлари комбинацияси витилигонинг молекуляр механизмида синтроп таъсир кўрсатиши ва витилиго ривожланиш хавфини уч баробаргача ошириши (χ2=6.0; р=0.01; OR=3.0; 95% CI:1.21–7.618) исботланган;
витилиго турларининг ривожланиши ва клиник кечишида D витаминининг аҳамияти, ҳамда малондиалдегиднинг салбий корреляцияси ва супероксид дисмутаза фаоллигининг қон зардобидаги D витамини миқдори билан ижобий боғлиқлиги исботланган;
витилиголи беморлар қон зардобида оксидловчи стресс, антиоксидант ҳолат ва D витамини билан IL – 17 ҳамда VDR ген полиморфизмлари ўртасидаги боғлиқлик исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Витилиго ривожланишининг клиник-иммуногенетик ҳамда биокимёвий механизмлари ва даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
витилигони самарали ташҳислаш ва даволаш алгоритмларидан фойдаланиш орқали амалга оширилган илмий натижалар асосида «Витилиго патогенезида D витаминининг роли ва даволашнинг комплекс усулини ишлаб чиқиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги 8н-р/443-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома витилиголи беморларда эрта ташҳислаш, даволаш самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва даволаниш муддатини қисқартириш имконини берган;
витилиго касаллигининг ривожланишида клиник-генетик, иммунофермент ва биокимёвий механизмларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази дерматовенерология ва косметология кафедраси ўқув жараёнига, шунингдек, Жиззах ҳамда Тошкент вилоят тери ва таносил диспансерларининг клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 1 мартдаги 08-09/6606-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари даволаш самарадорлигини ошириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ва даволаш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий сарф харажатларни 1,2 баробар қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish