Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарходжаева Зиёда Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлнинг фенотипига қараб менопауза учун прогностик белгилари», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib855.
.4.PhИлмий раҳбар: Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштиришган эндокринология илмий-амалий тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: менопаузанинг нормал кечиш ва менопаузал патологиялар прогностик мезонларни ишлаб чиқиш билан бирга шартли фенотипларини аниқлаш ҳамда аёл танасининг ўзига хос хусусиятига қараб пременопаузал даврнинг кечиш хусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник-анамнестик, метаболик ва биокимёвий маркерларни постменопаузал давр ривожланишини башоратлашдаги аҳамияти исботланган;
постменопаузал даврдаги аёлларда касалликни асосий эндокрин клиник тамойиллари, этиологияси, репродуктив тизимнинг кечиши тахлили қилиниб, аёллар фенотиплари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
климактерик синдром бўлмаган аёлларда қиёсий ёндашув асосида пременопауза даврида тананинг қониқарли мослашуви 85,3% мувозанатли типида, аксинча  қониқарсиз мослашув эстерогеник аёл фенотипида аниқланган;
менопауза ёшдаги аёлларда корреляцион боғлиқлик асосида постменопаузал даврнинг клиник ва фенотипик параметрларини ташхислаш ва прогностик мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниш.
Аёлларда фенотипга боғлиқ ҳолда хавфни башоратлаш учун постменопаузал даврнинг клиник-метаболик предикторлари ва биокимёвий маркерларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг олинган илмий натижалари асосида:
аёлларда пременопаузал даврда менопаузанинг оғирлигини башорат қилиш усули бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Аёлларда пременопаузал даврда менопаузанинг оғирлигини башорат қилиш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н-з/394-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома аёлларнинг конституционал ва биологик хусусиятларига, ҳамда менопауза кечишининг хусусиятларига асосланиб менопауза ва климактерик касалликлар ривожланишининг оқибатларини аниқлашга ва оғир климактерик синдром ривожланиши билан аёлларнинг хавф гуруҳини аниқлаш имконини берган;
климактерик синдром ривожланиш хавфи бўлган постменопаузал даврдаги аёлларда фенотипларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд шаҳар эндокринология диспансери ва Қашқадарё вилоят эдокринология диспансери амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 январдаги 08-09/3329-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши йил давомида 3 баравар муаммолар юзасидан беморларнинг шифокорга мурожаати камайиши ҳамда шифохонада даволаниш эҳтиёжи ва меҳнатга яроқсизлик кунларни камайиши, моддий сарф-ҳаражатларнинг қисқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish