Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаходжаева Хабиба Камалбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда пренатал гипотрофиянинг тишлар чиқиш муддатларига таъсири », 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1234.
Илмий раҳбар: Даминова Шахноза Бадриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Бошқиртистон тиббиёт институти (Уфа,Россия)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гестацион ўз вақтида туғилган болаларда анамнезидаги пренатал гипотрофиянинг сут тишларининг кетма кетлиги ва чиқиш муддатларига таъсирини қиёсий баҳолаш ва уларга стоматолологик касалликлар пренатал ва постнатал профилактикаси мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пренатал гипотрофия билан туғилган болалар организмидаги клиник функционал биокимёвий ва метаболик кўрсаткичлар тиш чиқиш муддатларининг кечикиши ва кетма-кетликнинг бузилиш клиник аломатлари ўзаро боғлиқлиги асосланган;
ҳомиладорлик вақтидаги семизлик, метаболик ва гормонал ўзгаришлар пренатал гипотрофияга сабаб бўлиши ва сут тишлари ўсиши ва ривожланишини таъминловчи эстрон гормонинг танқислигига сабаб бўлиши аниқланган;
семизлиги бор аёлларда инсулинга сезгирлик ҳолати ва меъёридан ортиқча ёғ тўқимаси тўпланиши яллиғланиш олди цитокини С-пептид ишлаб чиқариши ҳисобига яллиғланиш реакцияси асосида чақалоқларда тиш чиқиш жараёнини тартибга солувчи остеобласт ва остеокласт хужайраларига салбий таъсир этиши исботланган;
пренатал гипотрофия билан туғилган болаларда тиш жағ тизим аномалиялари ва стоматологик касалликлар пренатал ва постнатал профилактика таркибига ортиқча вазн профилактикаси ва стоматологик статусни барқарорлаштириш тадбирларининг ижобий самараси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пренатал гипотрофия ташҳиси билан туғилган чақалоқларда тишлар чиқиши ва муддатларига таъсир қилувчи клиник ва биокимёвий механизмларини ўрганиш натижаларига ва эрта ташҳис қўйиш мезонлари асосида:
семизлиги бор ҳомиладор оналар ва улардан туғилган чақалоқлар учун ишлаб чиқилган такомиллашган комплекс профилактик мажмуа асосида «Пренатал гипотрофияли болаларда сут тишлар ёриб чиқиш аномалиялари профилактикаси» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/859 сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома семиз оналар ва уларнинг чақалоқларида тиш чиқиш жараёнининг бузилишига олиб келадиган асосий омилларни аниқлаш ва моддалар алмашинуви бузилиши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган дефицит ҳолатлар асоратларини олдини олиш имконини берган;
олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган комплекс мажмуа соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳри 3-болалар стоматологик клиникаси, Тошкент шаҳар 7-клиник шифохона ҳамда Тошкент давлат стоматология институти клиникаси амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 09 декабрдаги 8н-з/529-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида даволаш профилактик чора тадбирлар сифатини ошириш, беморлар реабилитациясини тезлаштириш, шунингдек болаларда тиш-жағ тизими аномалиялари келиб чиқишини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish