Sayt test rejimida ishlamoqda

Туробова Ҳулкар Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фермер хўжаликларини ривожлантиришда кооперация муносабатларини такомиллаштириш моделлари ва механизмлари», 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Iqt466.
Илмий раҳбар: Муртазаев Олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, Dsc.I.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аскаров Назимжон Ниёзович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фермер хўжаликларида кооперация муносабат-ларини ривожлантиришнинг моделлари ва механизмларини такомиллаш-тиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қишлоқ хўжалиги кооперативларида синергетик самарадорликни баҳолаш бўйича услубий ёндашув “харажатларни тежаш”, “қўшилган қиймат ва фойдани ўсиш даражалари” каби кўрсаткичларнинг мақбул чегаравий қийматларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган; 
пахтачилик фермер хўжаликларининг ихтиёрий ҳамкорлиги асосида қишлоқ хўжалиги экинлари мақбул жойлаштирилган, юқори манфаатдорлик, самара ва фойда тақсимотига асосланган ишлаб чиқариш кооперативларининг намунавий тузилмаси ишлаб чиқилган ва фаолиятининг самарадорлиги асосланган;
кўп тармоқли фермер хўжаликларида кооперация асосида агротуризм бирлашмаларини ташкил этиш асосланган ҳамда бирлашманинг ташкилий-иқтисодий ва молиявий механизмлари таклиф этилган;
фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация муносабатларига асосланган ҳамкорлик фаолиятлари ва агротуризмни ривожлантиришнинг 2022-2030 йилларга мўлжалланган истиқболли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фермер хўжаликларида кооперация муносабатларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлoқ хўжaлиги кooперaтивлaрининг синергетик сaмaрaдoрлигини бaҳoлaш бўйича таклиф этилган услубий ёндашув “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг 2021 йил 3 майдаги 237-сон буйруғи, 237-753 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва улар фаолиятининг синергетик самарадорлигини баҳолаш бўйича назарий билимларини ривожлантиришга имкон яратган;
пахтачилик фермер хўжаликларининг ихтиёрий ҳамкорлиги асосида қишлоқ хўжалиги экинлари мақбул жойлаштирилган, юқори манфаатдорлик, самара ва фойда тақсимотига асосланган ишлаб чиқариш кооперативларини ташкил этиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ  хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 01 июлдаги 02/034-1969-сон маълумотномаси). Натижада, экин майдонларини мақбул жойлаштириш эвазига гектаридан олинадиган фойда миқдорини 3,8-9 бароварга ошириш имконияти яратилган;
кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятида кооперация асосида агротуризм шохобчаларини ташкил этиш орқали янги иш жойи, замонавий ижтимоий инфратузилма ва барқарор қўшимча даромад яратиш бўйича бўйича берилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 01 июлдаги 02/034-1969-сон ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 майдаги 02-22/3870-сон маълумотномалари). Натижада, агротуризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа ва дастурларни ташкил этиш орқали вилоят иқтисодиётига 1 кунда 2-5 млрд.сўм, хўжаликлар ҳисобига эса бир йилда 25-125 млн.сўмгача қўшимча фойда олиш мумкинлиги асосланган;
фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация муносабатларига асосланган ҳамкорлик фаолиятлари ва агротуризмни ривожлантиришнинг 2022-2030 йилларга мўлжалланган истиқболли прогнози Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 майдаги 02-22/3870-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигига киритилган инвестициялар ҳажмини 1,28 мартага оширилиши туристик хизматлар ҳажмини 1,25 баробарга ошишига олиб келиши башорат қилинган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish