Sayt test rejimida ishlamoqda

Пайгамов Рахмон Расуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилояти туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўллари”, 
08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт (итиқсодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1385.
Илмий раҳбар: Ахмедов Турсун Мухитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Dsc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эрмаматов Шоназар Жумақулович, иқтисод фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақа туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишданиборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилоятининг паст ривожланган ҳудудларида иқтисодий фаолликни ошириш мақсадида Сўх туманида транспорт инфратузилмасини барпо этиш, Фурқат туманида қурилиш материаллари ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш, Фарғона туманида туризм, молия ва сервис хизматларини йўлга қўйиш, Учкўприк ва Қўштепа туманларида пахтадан бўшаган ерлардан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш қувватларини яратиш бўйича таклифлар асосланган;
туманлар кесимида санот в хизматларн ривожланишидаги фарқлапни камайтириш, ҳудудий инвестиция дастурларини молиялаштириш мақсадида вилоят ва туманларни бюджетлари йиллик режадан ортиқ даромадларининг 20 фоизи ҳисобидан махсус жамғарма ташкил этиш таклиф этилган;
Фарғона вилоятини 8 та тумани қўшни Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари билан чегарадош эканлигини ҳисобга олган ҳолда экспорт 
ва импорт операциялари юқори бўлган Фарғона, Риштон ва Ўзбекистон туманларида қўшма банк, суғурта компанияси ва озиқ-овқат, кийим-кечак, электротехника товарлари божхона терминалларини ташкил этиш таклиф қилинган;
қолоқ туманларни нисбатан юқори суръатларда ривожланишини эътиборга олган ҳолда Фарғона вилоятининг ҳар бир туманини 2030 йилгача саноат, хизматлар ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўзаро боғланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Минтақа қишлоқ туманларини мавжуд салоҳият ва имкониятлар асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадбиркорлик фаолияти билан боғланган ҳолда ишлаб чиқилган таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
вилоят туманларининг иқтисодиёти, маҳаллий салоҳият ва тадбиркорлик фаолияти ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ягона тизимини ташкил этиш асосида ривожлантириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикасини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида мамлакат туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича ишлаб чиқилган статегиялар ва дастурларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 03/14-01-10/10-142-сон маълумотномаси), Фарғона вилояти хокимлиги томонидан ҳар бир туман кесимида мақсадли дастурларни шакллантиришда фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 7 майдаги 01-41/3735-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш туманларни барқарор ривожлантириш, уларнинг ўзига хос салоҳият афзалликлари ва тадбиркорлик омиллари билан боғлаш кўшимча янги иш жойларини ташкил этиш ва иқтисодий ўсишни таъминлаш имконини берган;
туманлараро юқори ижтимоий-иқтисодий тафовутларни қисқартириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан хокимлар учун қўлланма сифатида фойдаланиш учун юборилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 03/14-01-10/10-142-сон маълумотномаси), Фарғона вилояти хокимлиги томонидан туманлараро ривожланишни тартибга солиш ва уни амалга ошириш бўйича махсус жамғармани шакллантиришни амалиётда қўллаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тавсиялар киритилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 7 майдаги 01-41/3735-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш қолоқ туманларда аҳоли фаровонлигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайишига олиб келган;
чегарадош туманларни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш таклифи Фарғона вилояти хокимлиги томонидан чегара туманларини 2021-2025 йилларга мўлжалланган дастурларии тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 7 майдаги 01-41/3735-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф вилоят чегара туманларининг салоҳиятидан, жумладан, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, экспорт ва импорт оқимларини тартибга солиш, қолоқ қишлоқларни ривожлантириш учун туртки вазифасини бажаради;
вилоят туманларини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий рвожлантириш параметрлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида хокимият билан биргаликда келажакда туманларни ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 03/14-01-10/10-142-сон маълумотномаси (Фарғона вилояти хокимлиги томонидан 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концецияларини ишлаб чиқишда, драйвер соҳалар (ҳунармандчилик, туризм) бўйича мақсадли дастурларни тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 7 майдаги 01-41/3735-сон маълумотномаси). Ушбу мақсадли прогноз параметрлари саноат ва  хизмат соҳалари, уларгамос равишда тадбиркорликни ривожлантиришни кўзда тутган ҳолда, туманлар иқтисодиётида саноат ва хизматлар улушини, экспорт салоҳиятини ошишига олиб келади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish