Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Ғанижон Ғайратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озиқ-овқат саноатини трансформациялаш асосида иқтисодий самарадорликни ошириш («Когон ёғ экстракция заводи» акциядорлик жамияти мисолида), 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt881. 
Илмий раҳбар: Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иктисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Расулов Саидаббос Асаметдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тилляходжаев Музаффарходжа Абдупаттахович, иқтисодиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: озиқ-овқат саноатини трансформациялаш асосида иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Когон ёғ экстракция заводи» акциядорлик жамиятини бозор механизмига кўра бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини амалга оширишда, жумладан давлат акция пакетлари улушини ишончли бошқарувга бериш, ички аудит хизматини ташкил этиш ва «уч ҳимоя чизиғи» ёндашуви кабиларга асосланган ҳолда 2021-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар асослаб берилган;
озиқ-овқат саноатини трансформациялаш жараёнида ишлаб чиқаришга қўшимча инвестициялар ва янги технологияларни киритишда бозор рақобатига мувофиқ меҳнат натижадорлигини эътиборга олган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2025 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари асосланган;
андоза олиш ва умумий сифат назорати бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишда «Когон ёғ экстракция заводи» акциядорлик жамиятининг сифат ва назорат тизимида хомашё сифатини назорат қилишга устуворлик беришнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
озиқ-овқат саноати корхоналари, хусусан «Когон ёғ экстракция заводи» акциядорлик жамиятини трансформациялаш самарадорлигини ошириш, жумладан акцияларнинг давлат улушини сотиш вақтини оптималлаштириш асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Озиқ-овқат саноатини трансформациялаш ва иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш бўйича стратегияни, жумладан давлат акция пакетлари улушини бозор механизмига кўра ишончли бошқарувга бериш, ички аудит хизматини ташкил этиш ва «уч ҳимоя чизиғи» ёндашуви кабиларга асосланган чора-тадбирлар озиқ-овқат саноати корхоналари, жумладан «Когон ёғ экстракция заводи» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 декабрдаги 04/024-5086-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятини стратегия ривожлантириш доирасида белгиланган тадбирларни самарали амалга оширишга хизмат қилган;
озиқ-овқат саноатини трансформациялаш жараёнида ишлаб чиқаришга қўшимча инвестициялар ва янги технологияларни киритишда бозор рақобатига мувофиқ меҳнат натижадорлигини эътиборга олган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги озиқ-овқат корхоналари фаолияти бозор рақобатига мувофиқ истиқболда ривожлантириш дастурларини асослашда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 декабрдаги 04/024-5086-сон маълумотномаси). Прогноз кўрсаткичлар бўйича таклифлар «Когон ёғ экстракция заводи» акциядорлик жамиятида озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмини бозор рақобатига мувофиқ ҳолда оошириш ва жараённи самарали назорат қилишнинг қўшимча имконини берган;
андоза олиш ва умумий сифат назорати бўйича халқаро тажрибага кўра озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишда хомашё сифатини назорат қилиш тизими «Когон ёғ экстракция заводи» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 декабрдаги 04/024-5086 сон маълумотномаси). Бу таклифнинг жорий этилиши акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва ишлаб чиқариш қувватларидан тўлароқ фойдалинишнинг қўшимча имкоятларини яратишга хизмат қилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарини трансформациялаш самарадорлигини ошириш, жумладан акцияларнинг давлат улушини сотиш вақтини оптималлаштириш бўйича таклифлар «Когон ёғ экстракция заводи» акциядорлик жамияти амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 декабрдаги 04/024-5086-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Когон ёғ экстракция заводи» акциядорлик жамиятида трансформациялаш жараёнларини амалга ошириш бўйича белгиланган тадбирлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига қўшимча имкониятлар яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish