Sayt test rejimida ishlamoqda

Дехканова Нилуфар Сагдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш», 08.00.03- – Саноат иқтисодиёти  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt655.
Илмий раҳбар: Саматов Ғаффор Аллақулович, иктисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бахтиер Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор; Муратова Шохиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши мухандислик - иқтисодиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини иқтисодий, технологик, ижтимоий ва экологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда «технологиянинг инновационлик даражаси» ва «ресурстежамкорлик коэффициенти»ни оширишга қаратилган индикаторлар тизими тавсия этилган;
«Янги Тошкент консерва» масъулияти чекланган жамияти озиқ-овқат маҳсулотининг қиймат яратиш занжирида қўшилган қийматнинг 1,0 бўлган даражасида интеграл кўрсаткичи 0,671 ва қўшилган қиймат самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи 0,980 ни ташкил этгандаги вариант оптималлиги асосланган;
Тошкент вилояти «Янги Тошкент консерва», «Меҳнат агрофирмаси», «Asven Distilleres» ва «Asianjam» каби озиқ-овқат саноати корхоналари негизида «Озиқ-овқат саноати инновацион кластери»ни ташкил этиш модели таклиф этилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида ялпи маҳсулотга таъсир этувчи омилларини ҳисобга олган ҳолда регрессия модели асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали ривожлантиришнинг илмий-услубий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини иқтисодий, технологик, ижтимоий ва экологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда «технологиянинг инновационлик даражаси» ва «ресурстежамкорлик коэффициенти»ни оширишга қаратилган индикаторлар тизими «Меҳнат агрофирмаси» ва «Янги Тошкент консерва» масъулияти чекланган жамиятларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 05/032-3775-сон, «Меҳнат агрофирмаси» МЧЖнинг 2021 йил 28 августдаги 10-сон, «Янги Тошкент консерва» МЧЖнинг 2021 йил 22 июлдаги 7-сон маълумотномалари). Ушбу услубий ёндашувнинг амалиётда қўлланилиши натижасида озиқ-овқат саноати корхоналарида инновацион технологияларнинг самарали эканлигини асослаш имконияти яратилган. Натижада «Меҳнат агрофирмаси» МЧЖда инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига 1 тонна пиво бўйича фойда 3380 минг сўм, рентабеллик даражаси 44,2 %, иқтисодий самара 555 минг сўмни, ресурстежамкорлик коэффициенти 1,08, технологик инновационлик даражаси 94,87 ни ташкил этган;
«Янги Тошкент консерва» масъулияти чекланган жамияти озиқ-овқат маҳсулотининг қиймат яратиш занжирида қўшилган қийматнинг 1,0 бўлган даражасида интеграл кўрсаткичи 0,671 ва қўшилган қиймат самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи 0,980 ни ташкил этгандаги вариант оптималлиги асосланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 05/032-3775-сон, «Янги Тошкент консерва» МЧЖнинг 2021 йил 22 июлдаги 7-сон маълумотномалари). Натижада ҚЯЗ маҳсулоти мавжуд ва муқобил вариантларининг иқтисодий самарадорлиги қўшилган қиймат тузилмасининг интеграл кўрсаткичи (ҚҚТКинтj) ва ҚЯЗ маҳсулот самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи (ҚҚСКинтj) ҳисоблаб баҳоланди. Ҳисоблаш натижасида «Янги Тошкент консерва» МЧЖ бўйича қуйидаги маълумотлар эга бўлинди: 1-вариант учун ҚҚТКинтj ва ҚҚСКинтj 0,490 ва 0,556 га тенг бўлиб, 2-вариант учун ҚҚТКинтj ва ҚҚСКинтj мос равишда 0,671 ва 0,980 ни ташкил этган ҳамда 2-вариантнинг оптималлиги асосланди;
озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали ривожлантиришда инновацион кластерни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган модел Тошкент вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 05/032-3775-сон, Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 01/022-439-сон маълумотномалари). Мазкур моделни амалиётга жорий этиш натижасида озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ҳамда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш имконияти яратилди;
озиқ-овқат саноати корхоналари ялпи маҳсулотининг 2027 йилгача аниқланган прогноз кўрсаткичлари Тошкент вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 05/032-3775-сон, Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 01/022-439-сон маълумотномалари). Ушбу истиқболли кўрсаткичларга эришиш Тошкент вилоятида озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish