Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраева Наргиза Жамолидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб таълимида сифат менежментини жорий этишнинг ташкилий-педагогик шароитларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2443.
Илмий раҳбар: Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот:  Тошкент вилояти Чирчиқ  давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб таълимида сифат менежментини жорий этишнинг ташкилий-педагогик шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим сифатини бошқаришни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш каби функционал хусусиятлар потенциал сифатни башорат қилиш ва бошқариш тизимини концептуал-функционал, концептуал-тузилмавий, функционал-бошқарув, диагностик-таҳлилий компонентларини ўз ичига олган жараёнларни моделлаштириш орқали аниқлаштирилган; 
мактаб менежерларини таълим сифатини самарали бошқаришга тайёрлаш ўқув модулининг замонавий мактаб концепцияси ва сифат бошқаришни шакллантириш методик хусусиятлари вазиятли, адаптив, ижтимоий-маркетинг, муаммоли-йўналтирувчи, дастурий-мақсадли ёндашувлар асосида очиб берилган;
мактаб таълими сифатини бошқариш моделини амалга оширишда таълим менежерларини жамоа билан ишлаш, вақтни бошқариш каби амалий жиҳатдан тайёрлаш шахсий фаолиятни муайян тартибга солиш ва касбий маконда мослаштириш, янгилаш ва фаоллаштириш ҳамда классик функцияларни амалга ошириш учун оптимал бошқаришга доир машғулотлар асосида такомиллаштирилган;
мактаб таълими сифати менежмент тамойилларини, шахсий йўналтирилган ўқитиш ва тарбиялашнинг инновацион технологияларини таълим жараёнига мақсадли жорий этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб таълимида сифат менежментини жорий этишнинг ташкилий-педагогик шароитларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
таълим сифатини бошқаришни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш каби функционал хусусиятлар бошқарув субъектларини таълим муассасаси ишини режалаштириш, башорат қилиш ва бошқариш тизимини моделлаштириш орқали аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан А-1-173-рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятининг 2022 йил 07 мартдаги 07/1-180-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак таълим менежерларида бошқарув жараёнига қадриятли ёндашув кўникмаларини такомиллаштириш имконини берган;
мактаб менежерларини таълим сифатини самарали бошқаришга тайёрлаш ўқув модулининг замонавий мактаб концепцияси ва  сифат бошқаришни шакллантириш  методик хусусиятлари вазиятли, ижтимоий-маркетинг, муаммоли-йўналтирувчи ёндашувларга таяниб очиб берилганлигиа доир оид илмий хулосалар “Мактаб таълими сифатини бошқариш” Ўқув модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятининг 2022 йил 07 мартдаги 07/1-180-сон маълумотномаси). Натижада мактаб менежерлари малакасини ошириш курслари тингловчиларининг сифат бошқарувига доир назарий билимлари доираси бойитиш имконини берган; 
мактаб таълими сифатининг бошқариш моделини амалга оширишда таълим менежерларини амалий жиҳатдан тайёрлаш методикаси жамоа фаолиятини демократик бошқаришга, шахсий фаолиятини  шахсий фаолиятни оптимал бошқаришга ва вақтни режали бошқаришга доир тренинглар асосида такомиллаштирилганлигига доир  методик тавсиялардан “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграция” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 441-сон буйруғи, 441-004-сонли гувоҳномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари менежерларини тайёрлаш методикаси инновацион методлар билан бойитиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish