Sayt test rejimida ishlamoqda

Полванов Расулбек Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юзнинг физиогномик диагностикаси ва ундаги пластик операциядан сўнг психокоррекция усулларини такомиллаштириш», 19.00.04 – Тиббий психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib1034.
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Зарифбой Раджабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Ешимбетова Саида Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шоумаров Ғайрат Баҳромович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юзнинг физиогномик диагностикаси ва ундаги пластик операциядан сўнг психокоррекция усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ташқи қиёфа коррекцияси бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказишга ундовчи омил - шахснинг тиббий-психологик статусидаги бузилишлар бўлиб, улар ичида ташқи қиёфадан қониқмаслик ҳисси аксарият беморларда учраши ва тиббий ёрдам сифатини бемор томонидан баҳолашда устувор белги бўлганлиги сабабли дисморфофобия улар ичида энг асосийси эканлиги исботланган;
ташқи қиёфани пластик жарроҳлик йўли билан ўзгартириш амалиёти натижадорлигига прозопальгия, сенестопатия, ҳавотирли-фобик, обсессив-компульсив ва соматоформ бузилишларнинг мавжудлиги ва авжланиши салбий таъсир этиши туфайли уларни дастлабки, енгил кўринишда намоён бўлиш даврида коррекция қилишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланган;
ташқи қиёфасидан қониқмаслик ҳисси мавжуд беморда рационал психотерапиясининг қўлланилиши ташқи қиёфадаги нуқсонларни руҳиятга негатив таъсирини мувофиқлаштириши сабабли жарроҳлик амалиётидан олдин юзага келадиган қўрқув, хавотир, ваҳима, депрессия, дисморфофобия, ва бошқа психологик бузилишларни самарали бартараф этиши ва пластик жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтишига асос яратиши асосланган;
пластик жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейин психотерапия ёндашувини қўллаш мижоздаги психологик бузилишларни бартараф этиш билан бирга уни операция ва жарроҳга ишончини кучайтириши ва пластик операцияга руҳан тайёрлиги ошишига олиб келиши туфайли операция натижалари ва ташқи кўринишидан қониқиш ҳиссини ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юзнинг физиогномик диагностикаси ва ундаги пластик операциядан сўнг психокоррекция усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дисморфофобия фонида ривожланувчи хавотирли-фобик синдромнинг юзага келишида психопатологик ўзгаришлар, хавотир ва фобия даражалари кўрсаткичларининг корреляцион таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида “Видикор-М видеокомпьютерли психодиагностика методикасини физиогномик диагностикада қўллаш ва психокоррекция” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 июндаги 8н-р/458-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларни психологик жиҳатдан ўрганиш, улардаги психопатологик бузилишларни физиогномик диагностика ва “Видикор-М” видеокомпьютерли психодиагностика дастури ёрдамида баҳолаш ҳамда психокоррекция қилиш орқали улардаги руҳий барқарорликни ошириш имконини берган.
шахс типологиясини ўрганиш орқали уларда юзага чиқаётган дисморфофобия фонида ривожланувчи хавотирли-фобик синдром хусусиятини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида “Пластик жарроҳлик йўли билан ташқи қиёфани ўзгартиришда физиогномик психодиагностика ва психотерапия” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 майдаги 8н-р/396-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома тиббий психология амалиётида беморларнинг нафақат субъектив шикоятларини, балки уларнинг шахс хусусиятларини ҳам инобатга олган ҳолда тиббий-психологик даво самардорлигини ошириш имконини берган;
физиогномик диагностика ва дисморфофобия фонида ривожланувчи хавотирли-фобик бузилишларни шахс типологиясига боғлаб ўрганиш ва психотерапевтик ёрдам кўрсатишда Видикор-М дастурини қўллаш, пластик жарроҳ ва тиббий психолог амалиётида олиб бориладиган тиббий-психологик ёрдам самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари тиббий-психология амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти ва “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий маркази амалиётига тадбиқ қилинган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 8н-д/302-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ташқи қиёфасини пластик жарроҳлик йўли билан ўзгартирган беморларда прозопальгия, сенестопатия, хавотирли-фобик, обсессив-компульсив ва соматоформ бузилишларни коррекция қилиш имконини берган;
ташқи қиёфани ўзгартиришда физиогномик диагностика амалиётига Видикор-М дастурини тадбиқ қилиш ва бунинг негизида психотерапевтик ёрдам самарадорлигини оширишга қаратилган илмий иш натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент давлат стоматология институти ва “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий маркази фаолиятига жорий қилинган (Интеллектуал мулк консултатив марказининг 2021 йил 7 майдаги №003473-сон маълумотномаси). Натижада ташқи қиёфасидан қониқмаслик ҳисси мавжуд беморда рационал психотерапия усулини қўллаш уларда жарроҳлик амалиётидан олдин юзага келадиган қўрқув, хавотир, ваҳима, депрессия, дисморфофобия, ва бошқа психологик бузилишларни самарали бартараф этиши ва пластик жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтишига имкон берган.
аёлларда операциядан олдин ва кейинги даврларда дисморфофобия фонида ривожланувчи хавотирли-фобик синдромни аниқлашга қаратилган илмий иш натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент давлат стоматология институти ва “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий маркази фаолиятига жорий қилинган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 8н-д/302-сон маълумотномаси). Натижада пластик жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейин психотерапия ёндашувини қўллаш мижоздаги психологик бузилишларни бартараф этиш, уни операция ва жарроҳга ишончини кучайтириши ҳамда пластик операцияга руҳан тайёрлиги ошишига олиб келиши туфайли операция натижалари ва ташқи кўринишидан қониқиш ҳиссини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish