Sayt test rejimida ishlamoqda

Джалилова Сожида Хамраевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокард инфарктини тиббий психологик аспектлари, психотерапевтик ва фармакотерапевтик коррекцияни оптималлаштириш», 19.00.04 – Тиббий психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib1032.
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Зарифбой Раджабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Улуғбек Худаярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миокард инфарктини тиббий психологик аспектлари, психотерапевтик ва фармакотерапевтик коррекцияни оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор миокард инфаркти билан оғриган беморнинг психоэмоционал ҳолатида ноадаптив фикрлар юзага келиши туфайли касалликни енгиш, унда ижобий натижаларга ишонч хиссини сусайиши ҳисобига касаллик клиник кечувининг ўзгариши ва даво натижадорлигининг пасайиши кузатилиши ҳамда ушбу бузилишларни коррекция қилиш зарурлиги исботланган;
илк бор миокард инфаркти билан оғриган беморда психоэмоционал бузилишлар структурасидаги ноадаптив фикрлаш турли кўринишда намоён бўлиши ва унинг турлари бемор жинсига боғлик эканлиги туфайли аёлларда катастрафизация, хиссий доминантлик, эркакларда эса шартли мантиқий фикрлар кўринишида кузатилиши аниқланган;
касалликнинг ўткир даврида пайдо бўлиб, кейинги даврларда авжланган, яққол намоён бўладиган руҳий бузилишларда когнитив-бихевиорал терапияси ушбу бузилишларни эрта бартараф этиши сабабли беморнинг ҳиссий ва ижтимоий фаолияти яхшиланиши ҳамда ҳулқ-атворининг мослаштирилган меъёрига олиб келиниши аниқланган;
миокард инфаркти билан оғриган бемор даво-профилактика доирасида когнитив психотерапия, рациональ-эмотив психотерапия, нейролингвистик дастурлаш ҳамда антидепрессант ва транквилизатор препаратларни комплекс қўллаш касалликнинг психопатогенетик компонентини самарали коррекция қилиши туфайли беморда иккиламчи касалликлар келиб чиқиши ва асосий касалликдан ўлим даражасини камайтириш имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миокард инфарктини тиббий психологик аспектлари, психотерапевтик ва фармакотерапевтик коррекцияни оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
миокард инфаркти бўлган беморларда психоэмоционал бузилишларни даволаш мақсадида қўлланилган психотерапия усули клиник кечувининг ўзгаришиларини аниқлашдан олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Когнитив-бихевиорал психотерапия ёрдамида миокард инфаркти бўлган беморларда психоэмоционал бузилишларни даволаш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июлдаги 8н-р/229-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома миокард инфаркти билан оғриган беморларнинг психоэмоционал ҳолатида касалликни енгиш, уларда ижобий натижаларга ишонч хиссини уйғотиш ва даво натижадорлигини ошириш имконини берган;
миокард инфаркти билан оғриган беморларда психоэмоционал бузилишлар структурасидаги ноадаптив фикрлашлар кўринишини реабилитация қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Миокард инфаркти бўлган беморларни реабилитация қилиш учун мослаштирилган когнитив-бихевиорал психотерапиянинг ўрни” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июлдаги 8н-р/229-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома миокард инфаркти билан оғриган беморларда психоэмоционал бузилишлар структурасида турли кўринишда намоён бўлувчи ноадаптив фикрлашларни психотерапевтик ва фармакотерапевтик усуллар ёрдамида даволаш самардорлигини ошириш имконини берган;
миокард инфаркти билан оғриган беморларда касалликнинг ўткир даврида намоён бўладиган руҳий бузилишларни когнитив психотерапия, рациональ-эмотив психотерапия, нейролингвистик дастурлаш ҳамда антидепрессант ва транквилизатор препаратларни комплекс қўллаш орқали даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика кардиология илмий-тадқиқот маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 январдаги 8н-д/11-сон маълумотномаси). Натижада касалликнинг психопатогенетик компонентини самарали коррекция қилиш орқали беморларда иккиламчи касалликлар келиб чиқиши ва асосий касалликдан ўлим даражасини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish