Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Кадир Сапарбаевичнинг
патентлар асосида ўтказиладиган фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Темирбетон конструксияларни қолипсиз тайёрлаш учун модификацияланган бетонлар таркибини ишлаб чиқиш ва қўллаш”, 05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари доктори).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Т291.
Илмий маслаҳатчи: техника фанлари доктори, профессор Адилходжаев Анвар Ишанович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектруа-қурилиш институти, DSc26/30.12.2019.Т.11.01
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бетон қоришмалари ва микротўлдиргичларни эластиклик модули ва Пуассон коэффициентини аниқлаш учун аналоги мавжуд бўлмаган янги ишлаб чиқилган қурилма ва махсус ишлаб чиқилган структура-имитация моделлаштириш усулларидан фойдаланиб темирбетон буюмларини опалубкасиз қолиплаш технологиясида комплекс-қўшимчалар ва улар асосидаги бетонлар таркибларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
карбокметилцеллюлоза қолдиқлари, нитрит натрия, С-3 суперпластификатори ва 2800-3000 см2/г нисбий сиртгача майдаланган SiO2 цеолит тоғ жинси таркибли комплекс қўшимча бетон қоришмаси учун илк маротаба ишлаб чиқилди;
цемент, чақиқтош, қум, С-3 суперпластификатори, карбокметиллцеллюлоза қолдиқларини ва 2500-3000 см2/г нисбий сиртгача майдаланган цеолит тоғ жинси асосидаги микротўлдиргични ўз ичига олган бетон қоришмаси илк маротаба ишлаб чиқилди ва опалубкасиз қолиплаш технологияси асосида конструкция ва буюмлар ишлаб чиқилди;
илк бор қовушқоқ-эластик материалларнинг эластик модули ва Пуассон коэффициентини аниқлаш қурилмаси ишлаб чиқилди;
илк маротаба ишлаб чиқилган қурилма асосида оғир бетон учун минерал микротўлдиргичларнинг эластиклик модули ва Пуассон коэффициентининг оптимал кўрсаткичлари аниқланди;
минерал миуротўлдиргичларнинг эластиклик модули ва Пуассон коэффициенти кўрсаткичлари бетоннинг структуравий-имитация моделлаштирилиш усулида қўлланилди ва шу асосида юқори сифатли ва юқори мустаҳкамли бетонларнинг оптимал таркиблари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Темирбетон конструксияларни қолипсиз тайёрлаш учун модификацияланган бетонлар таркибини ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Заминнинг эластиклик модули ва Пуассон коеффитсентини аниқлаш қурилмаси” синовдан ўтказилди ва ишлаб чиқаришга жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 11-февралдаги №09-06/1304-сон маълумотномаси). Натижада бетон аралашмалари таркибини корректировка қилиш вақтини 15-17% га қисқартиришга, темирбетон буюмларининг бошқа номенклатурасини ишлаб чиқаришга ўтишда бетон аралашмаларни тайёрлашга кетувчи нотехнологик йўқотишларни камайтириш имконини берган;
темирбетон буюмларни узлуксиз опалубкасиз қолиплаш линияларида комплекс қўшимчалар ва улар асосидаги оптималлаштирилган таркиблар жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 11-февралдаги №09-06/1304-сон маълумотномаси). Натижасида цемент сарфини 27% га тежашга, рентабелликнинг 11% га оширишга ва маҳсулотнинг таннархини 9% га камайтиришга эришилган.
юқори сифатли кўп компонентли бетон ишлаб чиқариш технологиялари “GEO BETON TRUST” МЧЖ ва “Навои - FSK” МЧЖ темирбетон заводларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 11-февралдаги №09-06/1304-сон маълумотномаси). Натижада темирбетон ишлаб чиқаришда нотехнологик йўқотишларни камайтириш ва цементни тежаш 7,52 млрд. сўм иқтисодий самара олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish