Sayt test rejimida ishlamoqda

Фаизова Феруза Шакировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “XVII аср россиялик элчиларнинг Ўрта Осиё бўйича ҳисоботлари лингвистик манба сифатида”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1286.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Кулмаматов Дусмамат Саттарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриер Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Шаймерденова Нурсулу Жамалбековна, филология фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот:  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади россиялик элчиларнинг XVII аср Ўрта Осиё бўйича ҳисоботлари матнларини лингвистик-фонетик, лексик ва морфологик мазмунини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XVII аср рус тез-ёзувида ёзилган Хива ва Бухоро хонликларининг Россия билан муносабатларини акс эттирувчи россиялик элчиларнинг ҳисоботлари матнларининг рус тили тарихи учун асосий лингвистик манба эканлиги исботланган. 
россиялик элчиларнинг XVII аср Ўрта Осиё бўйича ҳисоботлари матнлари асосида рус тилининг тарихий луғатларида қайд этилмаган (яишница, присылачные государские грамоты), рус тарихий лексикологиясининг назарий муаммоларини ишлаб чиқиш учун бой материал бўлган рус (царевич, царь, князь, грамота, письмо, неделя, вьюк ) ва туркий (дарага, бий, аталык, ярлык, чалма, ишак, султан) тилларга оид лексик бирликлар маънолари асосланган;
XVII аср рус тез-ёзувида ёзилган россиялик элчиларнинг ҳисоботлари матнида қайд этилган рус расмий иш ёзуви нормаларининг ўзига хос хусусиятларини намойиш қиладиган бир хил – унли ва ундош ҳарфларни сатрда, сатр устида ёзиш (вышли – отпустили,   шолъ – шол, чомъ - чом) каби фонетик ҳодисалари ҳамда отларнинг ва сифатларнинг грамматик шакллари, келишик қўшимчалари (Иванко,  Ивашко, Ивашка, из города, в ... году, пшеничных хлебов; пшеничный, хивинский, юргенского, бухарсково, лишнего, казанскои стрелецъ, абдадского родства, приказнымъ людемъ), феъл (отняли, занесло, ехати, велиш) ва сифатдош шакллари (живучи, помагаючи, посланъ, послано, приказаны, поговоря) каби морфологик  вариантлари  асосланган;
россиялик элчиларнинг XVII аср Ўрта Осиё бўйича ҳисоботлари матнларида мавжуд бўлган рус дипломатик нутқ формулярлари, лексик бирликлар таркиби, шакллари, турғун ва турғун  бўлмаган сўз бирикмалари, расмий-иш қолиплари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги рус қўл-ёзма иш ҳужжатлари, хусусан, россиялик элчиларнинг ХVII аср Ўрта Осиё бўйича ҳисоботлари таҳлили илмий тадқиқот натижалари билан боғлиқ:
XVII аср рус тез-ёзувида ёзилган Хива ва Бухоро хонликларининг Россия билан муносабатларини акс эттирувчи россиялик элчиларнинг ҳисоботларининг рус тили тарихини ўрганиш учун муҳим лингвистик манба эканлиги бўйича  олинган илмий натижалардан Ўзбекистон рус маданий маркази томонидан рус тили ўқитувчилари малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган фестивал доирасида Тошкент ва Тошкент вилоятида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” мавзусида ўтказилган илмий семинарда фойдаланилган (Ўзбекистон рус маданий марказининг 2020 йил 22 январдаги 02-11-сон маълумотномаси). Натижада бу ХVII аср рус расмий ёзма ёдгорликларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқотларни олиб боришда қидирув ишларини кучайтириш имконини берган;
россиялик элчиларнинг XVII аср Ўрта Осиё бўйича ҳисоботлари матнларида мавжуд бўлган рус дипломатик нутқ формулярлари, лексик бирликлар таркиби, шакллари, турғун ва турғун  бўлмаган сўз бирикмалари, расмий-иш қолиплари бўйича илмий хулосалардан Ўзбекистон рус маданий маркази томонидан ташкил этилган “Рус тили ва адабиётини ўқитишда янги технологиялар” тадбири доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон рус маданий марказининг 2021 йил 1 апрелдаги 02-55-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижалари тингловчиларга рус тили тарихи бўйича билимларини чуқурлаштириш ва рус ёзма ёдгорликлари матнларининг таҳлил қилишда мустақил фикрлаш кўникмаларини ошириш имконини берган; 
россиялик элчиларнинг XVII аср Ўрта Осиё бўйича ҳисоботлари матнлари асосида рус тилининг тарихий луғатларида қайд этилмаган, рус тарихий лексикологиясининг назарий муаммоларини ишлаб чиқиш учун бой материал бўлган рус ва туркий тилларга оид лексик бирликлар маънолари очиб бериш юзасидан олинган илмий-назарий хулосалардан “Чегара билмас рус ададбиёти ва маданият” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Россотрудничествонинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонасининг 2020 йил 19 мартдаги 59-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган натижалар дипломатик лексемаларнинг семантикаси ҳамда рус тили тарихий луғатларида қайд этилишини аниқлаштириш имконини берган;
XVII аср рус тез-ёзувида ёзилган россиялик элчиларнинг ҳисоботлари матнида қайд этилган рус расмий иш ёзуви нормаларининг ўзига хос хусусиятларини намойиш қиладиган бир хил – унли ва ундош ҳарфларни қаторда, сатр устида ёзиш каби фонетик кўринишлар ҳамда отларнинг,  сифатларнинг грамматик шакллари, келишик қўшимчалари, феъл ва сифатдош шакллари каби морфологик  вариантлар бўйича илмий-назарий хулосалардан ИТД-1-107 рақамли “Хорижий (рус, немис, француз) тиллар буйича ўқитувчи кадрлар ва мутахассис-филологлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида узвийлик ҳамда узлуксизни таъминловчи, ўзбек реалияларини акс эттирувчи ўқув-услубий мажмуалар ва уларнинг электрон версияларини яратиш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 89-02-303-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим этилган хулосалардан XVII аср рус тили луғатига чет тиллардан кириб келган лексик бирликларнинг семантикаси, вақти, ўтиш йўллари ҳамда уларнинг рус расмий ёзма ёдгорликлар матнларида ва лексикографик манбаларида қайд этилишини аниқлаштиришга имкон берган; 
ХVII аср Россиянинг Хива ва Бухоро хонликлари билан дипломатик алоқаларини акс эттирувчи россиялик элчиларнинг Ўрта Осиё бўйича ҳисоботларининг илмий материалларидан “Ишонч” телеканалида намойиш этилган “Ёшлар тарбиясида фаннинг роли” телекўрсатувида фойдаланилган (Сурхондарё вилояти “Ишонч” телерадиокомпаниясининг 2021 йил 28 августдаги 213-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish