Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқобилов Мирзақул Хидировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саъдуддин Тафтазонийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fal381.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори; Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Саъдуддин Тафтазоний асарларидаги ижтимоий-фалсафий мавзулардаги ғояларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тафтазонийнинг оламнинг яхлит манзарасига оид онтологик ҳамда рационаллик ва иррационаллик уйғунлигига қаратилган гносеологик ғоялари асосида ақл ва ҳиссиёт диалектик бирлигининг рационал тафаккурни шакллантиришдаги амалий аҳамияти, яхлит билимларнинг борлиқни англашдаги ўрни фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
мутафаккирнинг ихтиёр эркинлик ва ахлоқий танлов масаласига оид концептуал ғояларининг фалсафа тарихида инсон моҳиятига нисбатан инсоннинг ташқи таъсирларга эҳтиёжини билдирувчи экстровертив ва инсон ўз ички моҳияти билан ўз-ўзини англашини акс эттирувчи интровертив ёндашувларни асослаш, мавжуд ижтимоий-ахлоқий меъёрларнинг жамият маънавий қиёфасини юксалтиришдаги зарурияти, ижтимоий-фалсафий ва тарихий моҳияти асосланган; 
Тафтазонийнинг «Шарҳ ал-ақоид» асаридаги ижтимоий-ахлоқий қарашлари ҳамда нақлий ва ақлий билимлар орқали шаклланган раддия услуби деструктив ғояларга қарши курашда муҳимлиги, калом, фиқх, мужтаҳид ва ижтиҳод, каромат, ихтиёрий жузъ каби тушунчаларни ифодалашда муҳим эканлиги асосланган;
бугунги кун раҳбар кадрлари ва ходимлари ўртасида муроса маданиятини шакллантириш, конфликтларни бартараф этиш, жамият барқарорлигини таъминлашда мутафаккирнинг давлат бошқаруви, шахслараро мулоқот, «ишбоши»ларда замонавий бошқарув салоҳиятини шакллантириш ва уларнинг онгига миллий қадриятлар руҳини сингдириш каби ижтимоий-сиёсий ғоялари таъсирчан восита (консенсус) эканлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саъдуддин Тафтазонийнинг ижтимоий-фалсафий қарашларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Тафтазонийнинг оламнинг яхлит манзарасига оид онтологик ҳамда рационаллик ва иррационаллик уйғунлигига қаратилган гносеологик ғоялари асосида ақл ва ҳиссиёт диалектик бирлигининг рационал тафаккурни шакллантиришдаги амалий аҳамияти, яхлит билимларнинг борлиқни англашдаги ўрнига оид илмий-назарий таҳлиллар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Oʻzbekiston» телеканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририятининг «Миллат ва маънавият», «Таълим ва тараққиёт» номли дастурлари сценарийсида (2021 йил апрель-май ойлари) фойдаланилган («Oʻzbekiston» телерадиоканали ДУКнинг 2021 йил 20 майдаги №04-25-770-сон маълумотномаси). Натижалар мазкур дастурларнинг сифати, мазмуни ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
мутафаккирнинг ихтиёр эркинлик ва ахлоқий танлов масаласига оид концептуал ғояларининг фалсафа тарихида инсон моҳиятига нисбатан инсоннинг ташқи таъсирларга эҳтиёжини билдирувчи экстровертив ва инсон ўз ички моҳияти билан ўз-ўзини англашини акс эттирувчи интровертив ёндашувларни асослаш, мавжуд ижтимоий-ахлоқий меъёрларнинг жамият маънавий қиёфасини юксалтиришдаги зарурияти, ижтимоий-фалсафий моҳияти ва тарихий аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг умумий норматив ҳужжатларини шакллантиришда фойдаланилган (Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 6 июлдаги 02/02-4299-сон маълумотномаси). Натижалар қўмитанинг норматив ҳужжатлар базасини янги илмий фактик маълумотлар билан бойитилишига имконият яратган; 
Тафтазонийнинг «Шарҳ ал-ақоид» асаридаги ижтимоий-ахлоқий қарашлари ҳамда нақлий ва ақлий билимлар орқали шаклланган раддия услуби деструктив ғояларга қарши курашда муҳимлиги, калом, фиқх, мужтаҳид ва ижтиҳод, каромат, ихтиёрий жузъ ва шу каби бир қатор тушунчаларни замонавий руҳда юксак илмий савияда ифодалашда муҳим эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятида фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 25 июндаги  02/261-сон маълумотномаси). Натижалар илмий-тадқиқот марказида Саъдуддин Тафтазоний маънавий меросига оид янги маълумотларнинг ортишига замин яратган; 
бугунги кун раҳбар кадрлари ва ходимлари ўртасида муроса маданиятини шакллантириш, конфликтларни бартараф этиш, жамият барқарорлигини таъминлашда мутафаккирнинг давлат бошқаруви, шахслараро мулоқот, «ишбоши»ларда замонавий бошқарув салоҳиятини шакллантириш ва уларнинг онгига миллий қадриятлар руҳини сингдириш каби ижтимоий-сиёсий ғоялари таъсирчан восита (консенсус) эканлиги оид илмий янгиликдан Республика Маънавият ва маърифат Марказининг «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус» доирасида амалга оширилган маънавий тадбирларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Марказининг 2021 йил 26 июлдаги 02/02-865-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларда масъулият ҳисси, консенсусликка эришиш ва муроса маданиятини юксалишида самарали восита ролини бажарган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish