Sayt test rejimida ishlamoqda

Назирхўжаев Мухаммадалихўжа Қосимхўжаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “1945-1950 йилларда Ўзбекистон ССР ҳарбий жамлоқларидаги япон ҳарбий асирлари тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.4.PhD/Tar321.
Илмий раҳбар: [Зияева Доно Ҳамидовна], тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Муртазаева Раҳбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Ражабов Эркин, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади япон ҳарбий асирлари мисолида Ўзбекистон ССРдаги ҳарбий асирлар ва жамлоқлар тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
Ўзбекистон ССРда ташкил этилган ҳарбий жамлоқлар бошқаларидан фарқли равишда нафақат мажбурий меҳнатга, балки соғломлаштиришга ҳам мослаштирилган жойлар тоифасига киритилганлиги, сил, терлама каби юқумли касалликлар билан бетоб бўлган япон, немис, италиялик, австриялик ҳарбий асирлар бу ерда даволангани очиб берилган;
жамлоқларда олиб борилган коммунистик тарғибот-ташвиқот ишлари оқибатида япон ҳарбий асирлар ватанларига қайтгач совет иттифоқи ғояларидан воз кеча олмаганлиги ҳамда ўз ватанларида ҳам коммунистик партиялар тузганлиги асосланган;
жамлоқлардаги ҳарбий асирларнинг соғлиғини сақлаш, ўлимини камайтириш, озиқ-овқат билан таъминлашдан кўзланган асосий мақсад улардан ишчи кучи сифатида фойдаланиш бўлганлиги, япон ҳарбий асирлари бошқа асирларга нисбатан маҳаллий халқ анъаналарига яқин менталитетда эканлиги ва аҳолига нисбатан шахсий адоватнинг йўқлиги сабабли уларга маҳаллий аҳоли ва жамлоқ маъмуриятининг бошқа асирларга нисбатан ижобий муносабатда бўлганлиги аниқланган;
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг СССР вайрон бўлган иқтисодиётини тиклаш мақсадида асирга тушган душман аскарларидан фойдаланиш учун махсус ҳарбий жамлоқлар тузилганлиги ва Ўзбекистон ССРга ҳам 25 000 га яқин Квантун армияси япон аскар ҳамда зобитлари келтирилганлиги, уларнинг сиёсий, иқтисодий бошқаруви тўлиқ иттифоқ тассаруфида бўлганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги йилларда Ўзбекистонга олиб келинган япон ҳарбий асирлари жамлоқларидаги шарт-шароитлар, япон асирларининг ҳаёти, меҳнатга жалб этилиши, асирларга кўрсатилган санитария ва тиббий хизмат ҳамда тақдирини акс эттирувчи манбалардан Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозициясининг “XIX-XX асрларда Ўзбекистон” бўлимларини янги ҳужжатлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 6 декабрдаги 3/1255-3401-сон маълумотномаси). Натижалар “Ўзбекистоннинг совет даври тарихи” билан шуғулланувчи тадқиқотчилар учун янги маълумотлар билан танишиш ва илмий изланишлар олиб бориш имкониятини яратган;
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Чирчиқ ҳамда Фарғона водийсининг Фарғона, Қўқон, Қувасой шаҳарларидаги япон ҳарбий асирлари билан боғлиқ объектларни комплекс баҳолаш тизими алгоритми, хусусан, Андижон вилоятининг Жалолқудуқ туманидаги Жанубий Оламушук шаҳарчасининг вужудга келиши, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида мавжуд япон ҳарбий асирлари томонидан барпо этилган сайёҳлик объектларини тадқиқ этиш асосида қўлга киритилган илмий хулосалардан Тошкент шаҳри ва вилоятларда япон асирлари иштирокида бунёд этилган турар жой, йўллар, кўприклар, кўнгилочар бинолар, завод ва фабрикалар ҳамда улар дафн этилган қабристонларнинг сайёҳлик объектларининг паспортини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 16 августдаги 03-22/6193-сон маълумотномаси). Натижада вилоятлардаги туризм кластерларини шакллантириш бўйича минтақавий дастурларни киритишга, жумладан, сайёҳларни таништириш мақсадида сайёҳлик альбомлари тайёрлашда хизмат қилган;
Ўзбекистонда япон ҳарбий асирлари жамлоқлари ва уларнинг қабристонларини ўрганиш асосида қўлга киритилган илмий хулосалардан Қўқон ва Қувасой шаҳарларида жойлашган япон қабристони ҳудудида “Япон боғи”нинг барпо этилишида, япон ва ўзбек маданий алоқаларини мустаҳкамлаш, ёшлар орасида япон тили, маданияти, анъаналарини намойиш қиладиган “Япон ва Ўзбек дўстлик маркази”ни ташкил этилиши ва белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилояти партия ташкилотининг 2019 йил 12 июлдаги 07/113-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари, хусусан, Фарғона вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини комплекс ривожлантириш, шунингдек, Япония ва Ўзбекистон ўртасида маданий, гуманитар ҳамда инновация соҳасида алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish