Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Сарвиноз Ураловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият тараққиётига барқарор ва беқарор жараёнларнинг таъсири”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fal246.   
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигина Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Туленова Карима Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Кушаков Шухрат Салиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий, ижтимоий-маданий жараёнларда амал қилувчи барқарорлик ва беқарорликнинг инсоннинг оқилона фаолиятида йўл танлаш имконияти ва жамият тараққиётининг йўналишларини аниқлашдаги таъсир даражасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият барқарорлиги ва беқарорлигининг жамоа онги, шахс индивидуал тафаккур услуби, жамият қонунлари, тасодифийлик асосида ўзгариши, синергетик хусусиятлари табиий ва ижтимоий жараёнлар диалектик моҳияти беқарорликнинг чизиқсиз тизим сифатида ривожланишда намоён бўлиши асосланган; 
жамият тараққиётига барқарор ва беқарор жараёнларнинг таъсири ҳар қандай тизимнинг яхлитлиги, ижтимоий-маданий фаолият субъектининг ўз ҳаракатларини реал имкониятлар билан боғлаш имкониятининг намоён бўлиши, қарама-қаршиликлар оқибатидаги келишувларнинг мавжудлиги каби объектив омиллари ва давр руҳи, инсон табиатининг ўзгарувчанлиги, мавжуд билимларнинг тасаввурдан ташқарида бўлиши, янги барқарор қадриятлар тизимини яратиш каби субъектив омиллар фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
барқарорлик ва беқарорликнинг онтологик ва гносеологик моҳияти инсоннинг беқарор жараёнларни оқилона фаолияти билан бошқариши ва уларни бартараф қилиш йўлларини топиши, беқарорликдан барқарорликка ўтиш инсоннинг иродаси билан боғлиқлиги, миллат менталитети, тарихий воқеликлар, илмий ва технологик инқилоблар натижасида билишга доир муносабатлардаги ўзгаришларнинг субстанционал, герменевтик, структуралистик жиҳатлари очиб берилган; 
жамият учун беқарорлик фақат ўтиш даврида зарурий ижтимоий ҳодиса сифатида муайян барқарорликка эришиш воситаси бўлиб хизмат қилиши, беқарорлик функционал жиҳатдан муқаррар янгиликка эришиш сифатида амал қилиши ва уларнинг меъёри ижтимоий муносабатларнинг давомийлигини таъминлаши фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият тараққиётига барқарор ва беқарор жараёнларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жамият барқарорлиги ва беқарорлигининг жамоа онги, шахс индивидуал тафаккур услуби, жамият қонунлари, тасодифийлик асосида ўзгариши, синергетик хусусиятлари табият ва жамият мавжудлигини таъминловчи универсал диалектик моҳияти беқарорликнинг чизиқсиз тизим сифатида ривожланишда намоён бўлишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий кадрлар тайёрлаш бош бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 15 сентябрдаги 10/1643-сон маълумотномаси). Натижалар инсон тафаккуридаги барқарорлик ва беқарорликнинг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий омилларни очиб бериш ва унинг мазмунини тингловчиларга тушунтиришга хизмат қилган; 
жамият тараққиётига барқарор ва беқарор жараёнларнинг таъсири ҳар қандай тизимнинг яхлитлиги, ижтимоий-маданий фаолият субъектининг ўз ҳаракатларини реал имкониятлар билан боғлаш имкониятининг намоён бўлиши, қарама-қаршиликлар оқибатидаги келишувларнинг мавжудлиги каби объектив омиллари ва давр руҳи, инсон табиатининг ўзгарувчанлиги, мавжуд билимларнинг тасаввурдан ташқарида бўлиши, янги барқарор қадриятлар тизимини яратиш каби субъектив омилларига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг янги маданий мерос объектларини ўрганиш бўйича тизимли фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси вазирлар махкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021 йил 6 августдаги 14-07-1537-сони маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган турли миллат вакилларида ўз миллий маданий меросини ўрганиш учун яратилаётган тенг шароитлардан фойдаланиш, ўзини шу ватан фуқароси эканлигини тушуниш ва халқ фаравонлигини таъминлаш жараёнининг фаол иштирокчиси бўлишнинг аҳамиятини тушунишига хизмат қилган;
барқарорлик ва беқарорликнинг онтологик ва гносеологик моҳияти инсоннинг беқарор жараёнларни оқилона фаолияти билан бошқариши ва уларни бартараф қилиш йўлларини топиши, беқарорликдан барқарорликка ўтишда инсоннинг иродаси билан боғлиқлиги, миллат менталитети, тарихий воқеликлар, илмий ва технологик инқилоблар натижасида билишга доир муносабатлардаги ўзгаришларнинг субстанцианал, герменевтик, структуралистик жиҳатларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг аҳоли турли қатламлари билан ишлашга мўлжаллаган тизимли фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 29 сентябрдаги 02/08-1204-сон маълумотномаси). Натижалар маҳаллаларда тарбияси қийин шахсларнинг психологик руҳий ҳолатларидаги беқарорлик сабабларини аниқлаш, уларнинг депрессия ҳолатларидан чиқиш, ҳаётда ўзига ишончни қайтаришда мақсадли фаолиятни ташкил қилиш учун амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
жамият учун беқарорлик фақат ўтиш даврида зарурий ижтимоий ҳодиса сифатида муайян барқарорликка эришиш воситаси бўлиб хизмат қилиши, беқарорлик функционал жиҳатдан муқаррар янгиликка эришиш сифатида амал қилиши ва уларнинг меъёри ижтимоий муносабатларнинг давомийлигини таъминлашига оид ғоялардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2021 йил 13 сентябрдаги 02/02-342-сон маълумотномаси). Натижалар маданий-тарихий тараққиётнинг янги босқичига ўтиш ва маданиятлар диалогини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish