Sayt test rejimida ishlamoqda

Узбеков Тимур Сакеновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тил ўйинининг семантик, функционал-услубий ва лингвостатистик хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fil1140.
Илмий раҳбар: Джусупов Маханбет, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01. 
Расмий оппонентлар: Матёқубова Мухаббат Қурбоновна, филология фанлари доктори, профессор; Бакиров Поян Уралович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадиқотнинг мақсади турли нутқий муҳитда юзага келувчи эпик ва лирик матнлар, оммавий ахборот воситалари, лингвистик майдонда акс этадиган тил ўйинининг тил-нутқ феномени сифатидаги назариясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тил ўйини тил ўргатиш жараёни аспектларидан бири тарзида талқин этилиб, тил ўйини ва лингвистик ўйиннинг ребуслар, анаграммалар, метаграммалар каби дифференциацияси мавжудлиги асосланган;
рус тилининг сўзлашув, бадиий ва публицистик, илмий ва расмий-идоравий услублари доирасида кузатиладиган ирония, парадокс, абсурд, каламбур (сўз ўйини), эрратив, диминутив, агнонимлар, социолектлар, гипербола, литота, муаллиф неологизмлари каби тил ўйинлари мавжудлиги далилланган;
Т.Толстойнинг «Кысь» романи мисолида тил ўйинини яратишда иштирок этадиган от, сифат, феъл, равиш, сон, боғловчи, юклама ва кўмакчи каби  тил бирликларининг сифат ва миқдор жиҳатидан коммуникатив, семантик-услубий, лингвистик-статистик хусусиятлари ва улардаги синонимия, антонимия, паронимия, омонимия ҳодисалари далилланган;
тил ўйинини тил ва нутқ ҳодисаси сифатида изоҳлашда турли концепциялардаги семантик силжиш ва услубий жиҳатлар маъно кенгайиши, торайиши, ўзгаришига хос фарққа эга эканлиги аниқланган;
IV. Тадқиқит натижаларининг жорий қилиниши. Тил ўйинининг семантик, функционал-услубий ва лингвостатистик хусусиятларини тадқиқ этиш юзасидан эришилган илмий натижалар асосида: 
тилшунослик феномени, унинг турлари, турли функсионал услублардаги матнларда ишлаши, шунингдек, бадий матнни лингвистик ва статистик таҳлил қилиш бўйича диссертация тадқиқотларининг хулосаларидан ITD-1 рақамли «Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги (инглиз тили) бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 18 декабрдаги 39-01/04-2563-сон далолатномаси). Натижада хулоса ва тавсиялар Мадианиятлараро мулоқот фанидан яратилган мавзувий луғат, ўқув-услубий мажмуа ва уларнинг электрон нусхаларини тайёрлашда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
тил ўйини таҳлил қилинаётган матндаги сўз-полисемантларнинг ўз ва кўчма маънолари, улардаги синонимия, антонимия, паронимия, омонимия ҳодисалари борасидаги хулосалар ITD-1-07 рақамли «Тилшунослик асослари фанидан дарслик, ўқув-услубий мажмуа ва уларнинг электрон нусхаларини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрдаги 02-07-3114/04-сон далолатномаси). Натижада хулоса ва тавсиялар Тилшунослик асослари фанидан яратилган дарслик, ўқув-услубий мажмуа ва уларнинг электрон нусхаларини тайёрлашда муҳим манба сифатида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish