Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Нилуфархон Тўлқинжон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек  тилидаги телекоммуникация терминларининг семантик, структур ва деривацион хусусиятлари (телефония терминлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4 PhD/Fil 645.
Илмий раҳбар: Худайберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01. 
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори, доцент; Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили телекоммуникация соҳаси телефон алоқа тармоғи терминларининг лексик-семантик ва деривацион хусусиятларни очиб бериш, соҳа терминологиясини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телекоммуникация терминосистемасининг мустақил тизим сифатида тезкорлик билан бойиши, сўз ўзлаштиришнинг юқори даражада эканлиги, умумистеъмол сўзлари билан фаол таъсирлашуви каби ўзига хос лингвистик хусусиятлари мавжудлиги аниқланган;
телекоммуникация соҳаси телефон алоқа тармоғи терминларининг  синонимлик, антонимлик, кўп маънолилик, дублетлик каби лексик-семантик  хусусиятларга эгалиги очиб берилган;
телекоммуникация соҳаси телефон алоқа тармоғи терминларининг  морфологик, синтактик, семантик каби ясалиш усуллари мавжудлиги аниқланган;
соҳа терминологиясининг шаклланишида айнан олинган байналмилал ва калькалаш йўли билан ўзлаштирилган ўзлашма қатламнинг алоҳида ўрин тутиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги телекоммуникация соҳаси телефон алоқа тармоғи терминларининг лексик-семантик ва деривацион хусусиятларини  тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўзбек илмий тилшунослиги шаклланишидаги анъанавий лексик-семантик қарашлар ҳамда тил бойишида ўзлашма қатламнинг ўрни хусусидаги хулосалардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида 2017-2019 йилларда амалга оширилган ОТ-Ф1- 78 “Ҳозирги глобаллашув даврида Ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (Ўзбек тилининг вазифавий услублари асосида)” мавзусидаги фундаментал  лойиҳанинг, 2015-2016 йилларда амалга оширилган ФА-ИЗ-Г009 «Ономастик бирликларнинг лингвопоэтик тадқиқи» мавзусидаги инновацион  тадқиқот лойиҳасининг илмий услуб тараққиёти ёритилган ўринларда, шунингдек, ҳозирги ўзбек тилидаги телекоммуникация терминларига берилган изоҳлардан ўзбек-лотин ёзувидаги янги «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»ни тузишда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2021 йил 27 сентябрдаги 3/1255-2963-сон маълумотномаси). Натижада луғатдаги телекоммуникация терминларининг лексикографик хусусиятлари янада мукаммаллашган;
ўзбек тилида телекоммуникация соҳаси телефон алоқа тармоғи терминологиясидаги қўлланилиш ва ифодада берилиш юзасидан учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш йўллари, тил лексик сатҳининг бойиш манбаларини таҳлил этиш жиҳатлари хусусида олиб борилган  илмий-назарий таҳлиллар,  хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон телерадиоканали» ДМ «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририятининг «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият», «Адабий жараён» эшиттиришларининг 2021 йил 23 июль, 3 август ва 19 сентябрь кунлари эфирга узатилган сонлари сценарийсини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2021 йил 22 сентябрдаги 04/25-1495-сон маълумотномаси). Натижада хизмат ёзишмаларини амалга оширишда ўзбек тили қонуниятлари асосида телевидение ва радиода кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрланиши юзасидан маълумотларни ишончли манбалар асосида кенг жамоатчиликка тақдим этиш имконияти янада кенгайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish