Sayt test rejimida ishlamoqda

Яркулов Алишер Атақуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Илк ўрта асрларда Нахшабнинг ҳунармандчилик тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar59.
Илмий раҳбар: Исамиддинов Мухаммад Ҳасанович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамуродович, тарих фанлари доктори, доцент; Хушвақов Наби Олимович, тарих фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нахшабнинг илк ўрта асрлар ҳунармандчилик тарихи ривожланишини, ҳунармандлар маҳаллалари, устахоналарининг шаклланиш жараёнларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳунармандчилик соҳаси маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳунармандлар томонидан ташкил этилиб, истеъмолчиларга тақдим этилган ва айрим пайтларда давлат буюртмалари асосида бошқарилганлиги, ҳунармандларнинг кундалик турмуши устахона, уй ибодатхоналари, меҳмонхона ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлганлиги очиб берилган; 
Ерқўрғон ёдгорлигидаги кулоллар маҳалласида V-VI асрларда ишлаган сулолавий кулолларнинг 1-хонадон, 2-хонадон, 3-хонадон, 4-хонадон, 5-хонадон каби 9 та хўжалиги ажратилгани ва уларнинг уй шароитидаги ишлаш жараёнлари, кундалик турмуш тарзи, тураржойларининг тузилиши, илк ўрта асрлардаги Нахшаб аҳолисининг диний қарашлари, кулолчиликда ишлаб чиқаришга  ихтисослашиш масалалари далилланган; 
темирчилар маҳалласининг устахоналари кулолларники каби яшаш жойларида эмас, балки уйига яқинроқ жойда, алоҳида, асосий катта йўлнинг бўйида, бозорларга, харидорларга яқин ерларда жойлашганлиги исботланган;
Қарши воҳасининг кулолчилик, темирчилик ва шишасозликка оид ёзма ва моддий материалларининг илк ўрта асрлар даври ҳунармандчилиги ривожланишини ёритишнинг тарихий, маданий ва иқтисодий томонлари очиб берилиб, кулолчиликдаги асосий типларнинг кескин ўзгариши бошқа ҳудудлардан кўчиб келган аҳоли маданиятига боғлиқ эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нахшаб (Қарши) ҳунармандчилиги ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари мавзусига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Ерқўрғон, Шуллуктепа, Косонтепа, Таллисортепа, Култепа каби ёдгорликларнинг тузилиши, ҳунармандчилик маҳаллаларининг ўрганилиши натижасида қўлга киритилган маълумотлардан Қашқадарё вилоятидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш, фойдаланиш ҳамда уларнинг паспортларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 8 августдаги 01-11-04-3152-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланиши моддий маданий мерос объектлари ҳақида кўпроқ маълумот тўпланишига хизмат қилган;
Қарши воҳасининг кулолчилик, темирчилик ва шишасозликка оид ёзма ва моддий материалларининг илк ўрта асрлар даври ҳунармандчилиги ривожланишини ёритишнинг тарихий, маданий ва иқтисодий томонлари очиб берилиб, кулолчиликдаги асосий типларнинг кескин ўзгариши бошқа ҳудудлардан кўчиб келган аҳоли маданиятига боғлиқ эканлиги юзасидан олинган натижалар “Нахшаб ҳунармандчилиги тарихи” монографиясида, Олий ўқув юртларида Ўрта Осиё ҳунармандчилиги тарихи, Ўрта Осиё кулолчилиги тарихи фанини ўқитиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 29 августдаги 89-03-1745-сон маълумотномаси). Натижада Олий ўқув юртлар ҳунармандчилик тарихини ёритувчи адабиётлар билан бойитиш имконияти яратилган;
мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, тарихий ва маданий мерос, хусусан, археологик ёдгорликларни ўрганиш, асраш, улардан фойдаланиш бўйича тадқиқот натижаларидан моддий маданий мерос объектларини оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш, оммалаштиришда “Mahalla”, “Dunyo bo’ylab” ва “O’zbekiston tarixi” телеканалларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 29 августдаги 95-15/3785-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон туризм салоҳиятини оширишда, хусусан, мазкур соҳани ривожлантиришда ҳунармандчилик муҳим омиллардан бири эканлигини асослаб бериш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish